Исроил Ҳизбуллоҳни демилитаризация қилиш учун ҳарбий операцияни режалаштирмоқда
The Washington Post газетасининг АҚШ расмийсига таяниб хабар беришича, Исроил Қўшма Штатларни Ливанда «чекланган ҳарбий операция» бошлаш режалари ҳақида хабардор қилган ва у «тез орада» бошланиши керак.
Аввалроқ Исроил ташқи ишлар вазири Исраил Кац 25 давлат вазирларига мактуб йўллаб, унда яҳудий давлати Ливан Ҳизбуллоҳи қуролсизлантирилгандан кейингина Ливан шимолига кўчиб ўтгандан кейингина урушни тўхтатишини билдирган эди.
The Washington Post газетасига кўра, Исроилнинг қўшни Ливандаги «чекланган ҳарбий амалиёти» 2006 йилда худди шу Ливандаги Исроил агрессиясидан камроқ миқёсли бўлиши керак.
Бугун Исроил мудофаа вазири Йоав Галант «Ҳизбуллоҳга қарши урушнинг навбатдаги босқичи»ни эълон қилди, бу «тез орада бошланади».
Айни пайтда томонлар ўзаро ракета ва ҳаво ҳужумларини давом эттирмоқда: Исроил армияси Ливаннинг Баалбек шаҳридаги тинч аҳоли пунктларига ҳаво ҳужуми уюштирди ва Ливандан учирилган ракета ҳозиргина Ҳайфа яқинига қулади.