Андижонда фуқарони электр токи урди

Андижонда фуқарони электр токи урди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида реклама баннери ўрнатаётган фуқарони электр токи ургани айтилган видео тарқалди.

Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, ҳолат бугун соат 13:25 да С.А. исмли фукаро эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган ва айтилган манзилга зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган ва туман тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Ҳозирда унинг аҳволи яхши ва шифокорлар назорати остида, дейилади хабарда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!