Россияда ноқонуний мигрантлар ҳақидаги маълумотлар ҳамма учун очиқ бўлади

Россияда ноқонуний мигрантлар ҳақидаги маълумотлар ҳамма учун очиқ бўлади

Реестр 2025 йилда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги сайтида пайдо бўлади, бироқ фақат шахснинг рўйхатда бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотлар очиқ бўлади, деб ёзади «Ведомости».

Сайтнинг ёпиқ қуйи тизимида қоидабузарлар ҳақида бошқа, батафсилроқ маълумотлар тўпланади.

Ноқонуний мигрантлар ушбу реэстрга киритилгач, автомобиль ҳайдаш, банк хизматларидан фойдаланиш, мулкни рўйхатдан ўтказиш, никоҳ тузиш ва бекор қилиш, болаларни боғча ва мактабларга рўйхатдан ўтказиш имкони бўлмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!