Бу ҳақда президент девони раҳбари Андрей Ермак United News телемарафонида маълум қилди, деб ёзади «Укринформ».
«Бу президентнинг режаси ва, албатта, у АҚШ президентига, шерикларга тақдимотдан кейин ваъда қилганидек, украиналикларга тақдим этилади, деб ўйлайман. Лекин, албатта, жуда нозик қисмлар бор, улар ёпиқ. Ва сирлар борлиги учун эмас. Бу бизнинг мамлакатимиз, биз ҳаммамиз, биласизми, бугунги кунда, сўзнинг яхши маъносида, ҳеч қандай сир бўлмаслиги мумкин бўлган ягона оиламиз, айниқса уруш пайтида, лекин барибир ҳамма нарса ошкора эшитилади. Буни нафақат бу ерда, балки Украинада ҳам душман эшитади», — дея Ермак сўзларини келтиради нашр.
Зеленский АҚШга сафари чоғида президент Байден ҳамда президентликка номзодлар Камала Харрис ва Доналд Трампга Украинанинг «ғалаба режаси»ни тақдим этди.
«Ғалаба режаси» тўрт банддан иборат: Украинага ҳарбий ёрдам, иқтисодий қадамлар, тажовузкорга дипломатик босим ва «Россиянинг сиёсий мажбурлаши».
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...
Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракати, унинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Исроил томонидан тугатилгандан сўнг, биргаликда бошқарилади. Бу ҳақда Лондонда нашр этиладиган араб тилидаги Ал-Шарқ ал-Аwсат газетаси манбаларга таяниб хабар бермоқда .
НАТО келажаги хавф остида, чунки альянс жанг майдонида Россияни мағлуб эта олмайди. Бу фикрни Хелсинки университети профессори, геосиёсатчи Туомас Малинен Х ижтимоий тармоғида билдирди.
Эрон дунёдаги барча давлатлар орасида Қўшма Штатларнинг асосий душманидир. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харрис CБС телеканалига берган интервьюсида маълум қилди .
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам худди нацистлар етакчиси Адолф Гитлер тўхтатилганидек тўхтатилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Х ижтимоий тармоғида ёзди.