Эрон: Бизни алдашди

Эрон: Бизни алдашди



Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг айтишича, АҚШ ва Европа давлатларининг Теҳронда Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб қайтаришдан бош тортиши эвазига ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув тузиш ҳақидаги ваъдалари ёлғон бўлиб чиқди.

Ливан матбуотига кўра, давлат раҳбари вазирлар маҳкамаси йиғилишида Исроил «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳни ўлдириш орқали ҳеч қандай халқаро меъёрларга амал қилмаслигини яна бир бор намойиш этганини таъкидлаган.

«Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, уларнинг етакчилари ўлдирилганда қаршилик ҳаракатлари йўқолмайди, чунки байроқни кўтаришга ва йўлни давом эттиришга доимо тайёр бошқалар бўлади», — дея қўшимча қилди Пезешкиан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!