Шавкат Мирзиёев педагогик маҳорат миллий институтида янгиланган шароитлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев педагогик маҳорат миллий институтида янгиланган шароитлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюриб, янгиланган шароитлар билан танишди.

Ҳар бир ривожланган мамлакат каби Ўзбекистон ҳам ўз тараққиётини таълимга асосланиб қурмоқда. Бу соҳада чуқур ислоҳотлар, катта-катта дастурлар амалга оширилмоқда. Бунда энг муҳим бўғин, ёшлар сиёсатининг пойдевори – бошланғич ва умумий таълимдир.

Юртимизда 37 мингдан зиёд болалар боғчаси, 10 мингдан ортиқ мактаб бор. Жойларда яна янгилари қурилмоқда. Лекин бу мақсаднинг бир қисми. Энг асосий масала – таълим сифати.

Шу боис педагог ва мутахассислар малакаси доимий ошириб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 июнда қабул қилинган мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришга доир қарори бу тизимни янги босқичга кўтарди.

Жумладан, шу соҳадаги институт А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига айлантирилди. Мавжуд мажмуа капитал таъмирланиб, иккита қўшимча бино қурилди, барчаси замонавий жиҳозланди. Тингловчилар ўрни ҳам, йўналишлар ҳам кўпайди. Энг муҳими, малака тизими мазмунан бойиди.

Институт бундан 90 йил олдин, 1934 йилда очилган. Шунга бағишлаб, бу ерда музей ташкил этилган. Унда жадид боболаримизнинг илмга эътибори, Абдулла Авлоний асос солган маориф тизими, ўша даврдаги дарсликлар ва саҳна асарлари, умумий таълимнинг ривожланиш босқичлари акс этган. Сунъий интеллект ёрдамида маърифатпарвар жадидлар қиёфаси гавдалантирилган. Шу ерда қарийб 88 минг китоб фондига эга кутубхона ҳам бор. Давлатимиз раҳбари ушбу музей ва кутубхонани кўздан кечирди.

Муассасада малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг анъанавий, муқобил ҳамда дуал шакллари, шу жумладан сунъий интеллект технологиялари асосида ўқитиш жорий этилган. Ситуацион ўқув хонаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги педагогик маҳорат марказлари билан видеоалоқа орқали уланган. Узлуксиз касбий таълим, менежерлик ўқув курслари, педагогларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифасини бериш, мактабгача ва мактаб таълимини бошқариш каби дастурий платформалар жорий этилган. Бу ҳудудлардаги директор ва ўқитувчиларни янги педагогик технология ва услубларга тезкор ўқитиш имконини беради.

Бугунги кунда мактаб директори нафақат тажрибали педагог, балки яхши бошқарувчи, маълум маънода стратег ҳам бўлиши керак. Институт ўқув дастурида бунга катта эътибор қаратилиб, директорлар мактаби ташкил этилган.

Инклюзив таълим ва психолог хоналарида шу йўналишда ишлайдиган дефектолог ва тарбиячилар малакаси оширилади. Медиа студияда видеодарслар тасвирга олинади. Шунингдек, институтда конференция зали, компьютер ва семинар хоналари, ошхона ва шароитлар бор.

Маълумки, бугун мамлакатимизда аниқ ва табиий фанларга алоҳида аҳамият қаратилиб, мактаблар замонавий жиҳоз ва ўқув қўлланмалари билан таъминланмоқда. Бу ўқитувчилардан шунга мослашишни, янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни талаб қилади. “STEM” лабораторияси педагогларни шу борада қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга хизмат қилади.

Замонавий таълим талабидан келиб чиқиб, институтда ўқиш соатлари кўпайтирилди. Ўқитувчиларга муносиб шароит яратиш мақсадида ётоқхона замонавий таъмирланиб, ўринлар сони оширилди.

Президентимиз ушбу хоналарда бўлиб, янги қулайлик ва имкониятлар билан танишди.

– Бу институт кутиб ўтирувчи эмас, тарғиботчи, етакчи бўлиши керак. Ҳудудлардаги ўқитувчи ва директорларни кўпроқ таклиф этиб, барча мактабларда сифатни ошириш зарур. Янги замон кишиси, келажагимиз бунёдкорлари мактабда тарбияланади. Таълимсиз келажак йўқ, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бу ерда дарс берадиган ўқитувчи ва мураббийларни хорижда ўқитиш, дунёдаги илғор тажрибаларни уйғунлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида институтда 4 минг 300 нафарга яқин таълим муассасалари раҳбарлари малака оширди. Шунингдек, 2 минг нафарга яқин директор ва директорликка номзодлар менежерлик курсларида ўқитилди. “Узлуксиз касбий таълим” платформаси орқали дарсларда 113 минг нафардан ортиқ педагоглар қатнашди.

Сингапур халқаро таълим ташкилоти томонидан 100 нафар мактаб директори, 200 нафар математика ва табиий фанлар ўқитувчиси қайта тайёрланди. Институт тузилмасида Халқаро тадқиқотлар маркази ҳам иш бошлади.

Умуман, мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг узлуксиз тизими йўлга қўйилади. 2025 йилдан бошлаб улар беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака оширади. Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш соати” ҳамда “Касбий ривожланиш куни” жорий этилади. Президент мактабларида тўпланган илғор тажрибалар узлуксиз касбий ривожлантириш тизими орқали умумий ўрта таълим муассасаларига кенг татбиқ қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Дунёдаги энг кекса тимсоҳ — 1900-йилдан бери тирик ва 10 000 дан ортиқ наслнинг отаси билан танишинг

Нил тимсоҳлари Африканинг энг даҳшатли йиртқичларидан бири бўлиб, ўзининг улкан ҳажми, кучи ва яширинлиги билан машҳур.

Бугундан республикамиз ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир—қор) бўлиши кутилмоқда

Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.

Сунъий интеллект 2028 йилда Криштиану Роналду 1000 та голли маррага етганида Лионел Месси қанча гол уришини башорат қилди

«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...

Россиянинг "ўлим савдогари" ишга қайтди

Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...

Миллий гвардия полковниги вафот этди

Миллий гвардия Моддий таъминот бошқармаси бош мутахассиси, нафақадаги полковник Купрянов Михаил Николаевич вафот этди.

ЖЧ-2026, саралаш. Гуруҳимиздаги вазият қандай?

АҚШ ва Канада мезбонлигида 2026 йилда ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинлари учун саралаш баҳслари давом этмоқда.

Эрон билан «ракета тенниси» Исроилнинг заифлигини кўрсатди

Теҳроннинг яқинда амалга оширган ракета ҳужуми таҳлили шуни кўрсатадики, Исроилнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими энгиб бўлмас даражада эмас.

Исроил Женинни босиб олди

Исроил армияси тонгда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрини босиб олди.

Тошкентлик фуқаро 6 миллион рублга «Жигули» автомобилига Ауди РС7 салонини киритди

Бу ҳақда Но Лимитс Телеграм канали хабар берди .

Биринчи марта! Киев чекинишга тайёр...

Киевда уруш бошланганидан бери биринчи марта Россияга ҳудудий имтиёзлар бериш масаласи муҳокама қилинди.

Россия Ўзбекистондан тушунтириш сўради

Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Афғонистон: Биз 2 империяни йўқ қилдик, кейингиси – АҚШ

"СССР Афғонистонга кирганида уларнинг империяси парчаланиб, Россияга айланди".

Пенсия ёши ошиши ҳақидаги гап-сўзларда жон борми?

Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди

Ўзбекистонда 1—4 октябрь кунлари ўртача илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Аҳоли сонининг келажакдаги ўсишига туртки бўлган Топ-10 та давлат

2037 йилга бориб дунё аҳолиси тўққиз миллиардга етиши кутилмоқда. Хўш, бу одамлар қаэрда яшайдилар?

Жапаров Ғарбга Бишкекка ақл ўргатмаслигини айтди

Европа Қирғизистон Россия ёки МДҲ билан ҳамкорлик қилмаслиги кераклигини кўрсатмоқда, деди Қирғизистон президенти Садир Жапаров.

Ҳусийлар денгиз жангини эълон қилди

Ҳусийлар Исроил билан тўғридан-тўғри денгиз тўқнашувига ҳарбий тайёргарлик бошланганини эълон қилди.

Башорат: Корея ярим оролида уруш бошланиши мумкин

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги КХДР жанубий кореяликларга зарар етказса, "Ким Чен Иннинг режими тугатилиши" ҳақида огоҳлантирмоқда.

Россия қўшинлари Запорожье мудофаа чизиғини ҳам ёриб ўтди

Россия қўшинлари Запорожье фронт чизиғининг Времевск йўналишида Украина Қуролли кучлари мудофаасини ёриб ўтди ва Левадное қишлоғининг шимолий чеккалари устида Россия байроғини кўтарди.

Блокадаги Ғазо секторида Исроил геноциди қурбонлари сони 42 227 нафарга етди.

2023-йил 7-октабрдан буён Исроил тажовузи натижасида жароҳатланганлар сони 98 минг 464 нафарга етди.

Британия Украинани катта таҳдиддан огоҳлантирди

Донетск Халқ Республикасининг Покровск шаҳрининг йўқолиши Украина пўлат саноатининг йўқ қилинишига таҳдид солиши мумкин . Британиянинг The Economist нашри тегишли огоҳлантириш билан чиқди .

Россия учинчи жаҳон урушидан олдин Европани «тўхтатиш ва жазолашга» чақирмоқда

Европани тўхтатиш керак, чунки у учинчи жаҳон урушинига «ҳаракат қилмоқда». Бу ҳақда Миллий тадқиқот университети Иқтисодиёт олий мактаби Жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети илмий директори Сергей Караганов маълум қилди РИА Новости .

Исроил аскарлари Ғазодаги касалхонага зарба берди

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучларининг Телеграмъдаги каналида маълум қилинди .

Хитой армияси Тайван атрофида машқларни бошлади

Хитой Халқ Озодлик Армияси Тайван атрофида қўшма қилич 2024Б машқларини бошлади. Бу ҳақда ПЛА жанговар қўмондонлигининг Шарқий ҳудуди расмий вакили, катта полковник Ли Си маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС» .

Мексикада сумкаларда боши кесилган жасадлар ва кесилган бошлар топилди

Мексика полицияси йўлда бешта боши кесилган жасад ва бир қоп кесилган бошни топди. Бу ҳақда Гонконгнинг South China Morning Post газетаси Халиско штати прокуратурасига таяниб хабар берди .

Ҳизбуллоҳ Ливандаги Исроил аскарларига зарба берди

Ҳизбуллоҳ шиа жангарилари Ливан жанубида исроиллик аскарларнинг контсентрациясига ҳужум қилишди . Бу ҳақда Ҳизбуллоҳ матбуот хизмати хабар берди .

Юнусободда янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:36 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:03 да ёнғин ўчирилган.

Исроил шимолидаги Бинямин-Гиват-Адада ҳарбий базасига дрон ҳужуми натижасида 39 нафар исроиллик аскар яраланди

Хабар берилишича, дрон база ҳудудидаги ошхонага қулаган

Туск қочқинларга бошпана беришни тўхтатиш ҳуқуқини эълон қилди

Полша бош вазири Доналд Туск қочқинларга бошпана беришни тўхтатиш ҳуқуқини талаб қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Туркия аэропортида чақмоқ уриши оқибатида бир киши жабрланди

Туркиянинг Ризе-Артвин аэропортида чақмоқ уриши оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда фуқаро авиациясининг ҲаваСосялМедя онлайн платформаси сайтида хабар берди .

Исроил Ҳизбуллоҳнинг Ливаннинг чегара ҳудудларига киришига рухсат бермаслигини айтди

Бу ҳақда мудофаа вазири Ёав Галант маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости» .

Европа Иттифоқи Венгрия позициясини четлаб ўтиб, Украинага ёрдам кўрсатиш йўлини излай бошлади

Европа Иттифоқи Украина Қуролли Кучларига Венгрияни четлаб ўтишга ёрдам бериш учун ихтиёрий бадалларни жорий қилиши мумкин.

Мисрда икки поезд тўқнашиб кетди, жабрланганлар бор

Воқеа жойига 23 та тез ёрдам машинаси етиб келган.

Deepstate: Руслар Курск вилоятида тўққиз нафар украиналик аскарни отиб ташлаган

Украина Омбудсмани Дмитрий Лубинец БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига Украина ҳарбий асирларининг қатл этилиши ҳақидаги навбатдаги хабарни текшириш илтимоси билан мурожаат қилди.

«Милтон» тўфони 50 миллиард доллар зарар етказди — Байден

«Милтон» тўфони етказган зарар — 50 миллиард доллар. Бу ҳақда баёнот берган АҚШ президенти Жо Байден унинг маъмурияти Флорида штатининг давлат ва маҳаллий раҳбарлари билан доимий алоқада бўлиб, керакли барча ресурслар билан таъминлаётганини маълум қилди.

Хитой аҳолисининг 21,1 фоизини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилади

Расмий ҳисоботга кўра, Хитойнинг 60 ва ундан катта ёшдаги аҳолиси 2023 йилда қарийб 297 миллион кишига етди, бу мамлакат умумий аҳолисининг 21,1 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Синхуа хабар бермоқда .

Остонада қиш: бир суткада 120 га яқин ЙТҲ, 12 киши жароҳатланди

Биринчи қор Қозоғистон автойўлларида муаммолар туғдиришни бошлади. Хусусан, пойтахт Остонада бир кунда 120 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, 12 киши жароҳатланган.

Туркия 40 та немис жангчисини сотиб олмоқчи

«Самолёт Америкада ишлаб чиқарилган эмас, лекин у ишлатадиган авионика тизимлари ва ўқ-дорилари таниш ва бу катта афзаллик. Аммо бизнинг энг катта устунлигимиз AESA радарига эга қирувчи самолётнинг мавжудлиги бўлиб, биз уни Eurofighter билан бирга биринчи марта оламиз», — деб ёзади нашр.

Алишер Усмонов немис журналистини судга тортишни талаб қилди

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов уни ҳакамларни сотиб олишда айблаган Германиянинг ARD телеканали журналистини судга тортишни талаб қилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.