Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Комил Алламжоновга кетиши олдидан миннатдорлик билдирди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Комил Алламжоновга кетиши олдидан миннатдорлик билдирди

Саида Мирзиёева Комил Алламжоновнинг ўтган 2 йил давомида Администрациядаги фаолиятига юқори баҳо беришини маълум қилган.

“Комил Исмоилович, фидокорона хизматингиз ва профессионализмингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Келгусидаги ҳар қандай фаолиятингизда ҳам омад ёр бўлсин”, деган у.

Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, у фаолиятини хусусий секторда давом эттиради.

Аввалроқ унинг Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!