+33. "Ўрикзор"да коронавирусга чалинган қашқадарёлик 5 кишига вирус юқтирди

+33. "Ўрикзор"да коронавирусга чалинган қашқадарёлик 5 кишига вирус юқтирди

2020 йил 18 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5730 (+33) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари  Карантин марказидаги ( Россия, БАА ва Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 5 нафари пойтахтимиздаги “Ўрикзор” савдо мажмуасида юк ташувчи бўлиб фаолият кўрсатиб, касаллиги тасдиқланган фуқаро билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Тошкент вилояти, 1 нафари Сирдарё вилояти худудига кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида ҳамда 1 нафари пойтахтимизда аҳоли орасида  қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 4166  (+35) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. Бу умумий касалликка чалинганларнинг 72 фоизи шифо топганлигини билдиради.

Ҳозирда мамлакатимизнинг ўн худудидаги даволаш муассасаларида  1545 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 12 нафари оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!