311 млн кишига зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик тавсия қилинди

311 млн кишига зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик тавсия қилинди

АҚШда коронавирусга чалиниш ҳолатларини камайтириш мақсадида ўта зарурат бўлмаса уйдан чиқмаслик тавсия қилинган аҳоли сони 297 млн кишидан 311 млн кишига етди, деб маълумот берди The New York Times газетаси.

Мамлакатнинг аксарият штатларида аҳоли ҳаракатланишига нисбатан чекловлар жорий этилди. Аҳолига сайр қилиш, озиқ-овқат сотиб олиш ва спорт билан шуғулланиш учун уйларини тарк этишга рухсат берилган. Одамларга бир-бирлари билан 1,8 метр масофа сақлаш тавсия қилинган, айрим жойларда қоидаларни бузганлик учун катта миқдорда жарималар белгиланган.

Газетанинг ёзишича, бундай қоидалар 41та штат, учта округ ва саккизта шаҳарда ҳамда пойтахтдаги Колумбия округи ва Пуэрто-Рикода жорий этилган. Уларда камида 311 млн нафар киши яшайди. Маълумот берилишича, АҚШ аҳолисининг сони 328,2 млн кишидан ошади.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 290,6 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 7 826 киши вафот этган, 9 853 киши тузалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!