31 март — шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласини расман тарк этади

31 март — шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласини расман тарк этади

Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Британия қироллик оиласини март охирида тарк этади. Улар Букингем саройидаги мажбуриятларини 1 апрелдан бажаришни тўхтатишади.

Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, жуфтлик қироллик оиласини 31 март куни расман тарк этади. Ўз навбатида Букингем саройида уларга хизмат кўрсатувчи одамлар 1 апрелдан ўз мажбуриятларини бажаришни тўхтатадилар.

Бунгача эса шаҳзода рафиқаси билан бирга бир қатор тадбирларда иштирок этади.

Таъкидланишича, шаҳзода кироллик оиласини тарк этгач, бир қатор ҳарбий унвонларини сақлаб қолади. Бироқ шаҳзода 12 ойлик синов даври давомида ўз ҳарбий мавқеидан фойдалана олмайди.

Аввалроқ, Гарри ва Меган Маркл кироллик оиласи билан келишувга эришгани ва қироллик мажбуриятларини бошқа бажармасликлари ва ўз унвонларидан маҳрум бўлишлари маълум қилинганди.

Жуфтлик, шунингдек, Британия бюджетидан уйи таъмирига ишлатилган 2,4 млн фунт стерлингни (3,1 млн доллар) қайтариб беради ва давлатнинг молиявий кўмагидан воз кечади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!