28 март куни россияликларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки муҳокама қилинади

28 март куни россияликларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки муҳокама қилинади

ХОҚ Ижроия қўмитаси 28 март куни россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги иштирокини муҳокама қилади.

Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Ижроия қўмитанинг йиғилиши 28-30 март кунлари бўлиб ўтади.

«Биринчи куни ХОҚ Ижроия кенгаши ХОҚ аъзолари, Миллий олимпия қўмиталари, Халқаро федерациялар ва спортчиларнинг вакиллари билан Россия ва Беларусга қарши санкциялар ҳамда ушбу давлат спортчиларининг мақоми бўйича маслаҳатлашувлар натижасида олинган хулосаларни муҳокама қилади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!