225 нафар тунислик ҳофизи Каломуллоҳ бўлишди

225 нафар тунислик ҳофизи Каломуллоҳ бўлишди

Қувайт марказида жойлашган Халқаро исломий хайрия уюшмаси томонидан Қуръони каримни ёдлашга қаратилган Ал-Шафиъ лойиҳаси дунёдаги турли мамлакатларда амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади Қуръони каримни ёд олишга қизиқувчиларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Тунисда ҳам ушбу мамлакатнинг хайрия ва ижтимоий лойиҳалар уюшмаси билан биргаликда Ал-Шафиъ лойиҳаси асосида Қуръони карим таълими берилмоқда.

Жорий йил 14 июль куни мазкур лойиҳанинг Тунисда бўлиб ўтган тантанали маросимида 225 нафар тунислик ҳофизи каломуллоҳлар тақдирланди. Тадбирда Тунисдаги Кувайт элчиси ва Ал-Шафиъ халқаро лойиҳаси раҳбари Халид Ал-Касар, Тунис парламенти аъзолари, бу мамлакатнинг олимлари ва оқсоқоллари, Қувайт закот уйининг вакиллари қатнашди.

Ушбу лойиҳа кейинги вақтларда ўзининг олдига қўйган мақсадини оқламоқда, лойиҳа асосан ёшларга қаратилган, дейди Ал-шафиъ лойиҳаси раҳбари.Шунингдек, исломий ва араб жамиятларига таҳдид соладиган турли ёт ғояларга тўсқинлик қилишга хизмат қилмоқда, деб таъкидлади Халид Ал-Касар.

Manba: islom.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!