22 ёшли опа 9 ёшли укасини тириклайин кўмиб юборди

22 ёшли опа 9 ёшли укасини тириклайин кўмиб юборди

22 ёшли опа 9 ёшли укасини телефон сими билан бўғиб ўлдироламаганидан сўнг, уни кўмишга қарор қилди.

Ушбу даҳшатли воқеа Башкирияда содир бўлди. Россия матбуотининг Маsh телеграм каналига таяниб хабар беришича, қиз ота-онасини раш қилгани укасидан қутулмоқчи бўлиб, даҳшатли режа тузган.

Бир куни қиз онасига укасини кутубхонага олиб боришини, кейин эса ўрмонда бироз сайр қилишини айтган. Она эса улар билан бир неча соат ўтгандан сўнг ҳам гаплаша олмагач милицияга мурожаат қилди.

Хайриятки, болани қутқаришга муваффақ бўлишган ва уйига олиб боришган. Баъзи маълумотларга кўра, 22 ёшли қиз ақлан заиф бўлиб, бундан олдин ҳам укасини ўлдиришга ҳаракат қилган.

Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!