2021/2022 ўқув йилидан абитуриентлар чекланмаган тарзда таълим йўналишини танлаши мумкин

A A A
2021/2022 ўқув йилидан абитуриентлар чекланмаган тарзда таълим йўналишини танлаши мумкин

Мамлакатимизда ҳукм сурган мураккаб пандемия жараёни анча қийин кечди. Бундай оғир шароит ҳар бир тизим учун катта синов бўлди, якдиллигимиз, болажонлигимиз синовдан ўтди, десак янглишмаган бўламиз.

 Ана шундай вазиятда тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳам осон бўлмади. Аммо иш тўхтаб қолгани йўқ. Режалар бор, абитуриентлар ва умуман имтиҳон топшириши керак бўлган барча тизимлар учун янгиликлар қилиняпти. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги – ЎзА мухбири тест тизимидаги янгилик ва енгилликлар, амалий ишлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Мажид КАРИМОВ билан суҳбатлашди.

– Давлат тест маркази фақат ОТМ учун тест тайёрлайди, улар “мавсум” бўлмаса, бекор ўтиради, деган фикрлар мавжуд.

– Давлат тест маркази, жамоатчиликнинг каттагина қисми ўйлайдигандек, йил давомида фақат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул учун тест синовларини ўтказиш билан шуғулланмайди, бир йилда бу каби тадбирлардан яна 27-28 тасини ўтказади. Айтишга осон, тест синовларига сифатли тайёргарлик кўриш, жараёнларни шаффоф ва адолатли ўтказиш ўз-ўзидан бўлмайди, тест синови жараёни учун давлат бошқарувидаги деярли барча тизим жалб этилади, ҳамкорлик қилинади.  

Шу ўринда 2020/2021 ўқув йилида ўтказилган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун тест синовларини ёдга олсак. Айтиш лозимки, ўтган ўқув йилида ўтказилган тест синовлари олдингиларидан тубдан фарқ қилди.  

Масалан, 1 304 194 нафар абитуриент иштирокида тест синовларини ўтказиш учун 65 та очиқ объект тайёрланди ва 2708 дона, жумладан, 137 дона шахсни идентификациялаш, 2434 дона стационар ва 137 дона айланма камера, шунингдек, 126 дона металл детектор, 347 дона захира электр манбаи (UPS) билан жиҳозланди.

Иш ҳажмининг кескин кўпайиши тест топшириқларини шакллантиришда ҳам кузатилди. Ўтган йилнинг ўзида умумтаълим ва махсус фанлардан 200 мингдан ортиқ (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва тожик тилларида), шунингдек, интеллектуал қобилият, мантиқий фикрлаш, психологик барқарорликни аниқлаш бўйича 1295 та ўзбек ва рус тилларида тест топшириқлари базаси шакллантирилди ва экспертизадан ўтказилди. Фан экспертлари бу даврда ахборот хавфсизлиги талабларига амал қилган ҳолда ташқи дунёдан буткул узилган шароитда ишлади.  

Пандемия шароитида абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга тест синовларини мажбурий фанларсиз, фақат 2 та мутахассислик фанидан топшириш, фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш, синовларни ўзи хоҳлаган ҳудудда топшириш ҳуқуқи берилди. Бунда ҳар бир мутахассислик фанидан 30 тадан жами 60 та тест топшириқлари берилиб, уларни ечиш учун 1,5 соатдан жами 3 соат вақт белгиланди.

Тўғри, ўтган йили абитуриентларнинг етарли даражада тайёргарлик кўришларида мураккабликлар юзага келганлиги бор гап. Юртбошимиз раҳбарлигида ўтказилган бир неча йиғилишларда бу каби ҳолатларнинг оғриқсиз ечимини топиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Қайд этилган пандемия шароити жорий этилган карантин талаблари даврида уйдан чиқмаслик талабларини ҳисобга олиб, абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тест топшириқлари соддалаштирилди. Бунда осон ва содда, расмли, ёзувсиз харитали, жадвалли тест топшириқларининг улуши кўпайтирилди, мураккаб тест топшириқлари сони камайтирилди. Шунингдек, абитуриентларнинг тайёргарлик кўриши мақсадида e-Sinov тизимидан текин фойдаланиш каби шароитлар яратилди. Бунақаси ҳали кузатилмаганди.

Булардан ташқари, абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумотлар тест синови ўтказилган куннинг эртасига abitur.dtm.uz сайти орқали эълон қилиб борилди. Бунда абитуриентлар шахсий кабинетлари орқали ўзлари ишлаган жавоблар варақасининг рангли сканер қилинган ҳолатини, қайси тест топшириғига қайси жавоб белгилаганлигини, ҳар бир тест топшириғи бўйича белгилаган жавоби тўғри ёки нотўғри эканлигини ва умумий тўплаган балларини мунтазам кузатиб бордилар. Бу уларга натижаларининг ўзгармаслигига бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилди, дейиш мумкин.

Шунингдек, карантин чекловлари амалда бўлган ва саломатликни ҳимоя қилиш хавотирли кечган даврда ота-оналар ва бошқаларнинг бир жойда тўпланиши олдини олиш ҳам кун тартибидаги муҳим масалалардан бири эди. Бу борада ҳам яхши ишлар амалга оширилдики, натижада барча қизиқувчилар тест синовлари жараёнларини махсус ишга туширилган test2020.uz веб-cайти орқали онлайн кузатиб бордилар.  

Тан олиш керак, ўтган йилги тадбир давомида ютуқлар билан бир қаторда, айрим камчиликлар ҳам кузатилди. Камчиликлар жамоатчилик орасида шов-шув кўтарди, салбий фикрга боришга сабаб бўлди. Бироқ виждонан қайд этганда, бу каби камчиликлар жиддий қонунбузарликларга олиб келмасидан олдин бартараф этилди.  

Мисол учун, ҳар қанча техник воситалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари сони кўпайтирилганлигига қарамай, тест синови бўлиб ўтадиган майдонларга тақиқланган воситалар, асосан мобиль телефонлари олиб кирилганлиги, улар ёрдамида тест топшириқлари китобларидаги саволлар расмга олиниб, интернет нашрларига жойлаштирилганлиги таъбни хира қиладиган ҳолат бўлди. Айтиш жоизки, мазкур ҳолатнинг салбийлик ҳиссаси, ижтимоий тармоқларда бонг урилганидек, саволларнинг тарқалиб кетганлигигида эмас, балки мобиль алоқа воситаларининг ичкарига қандай кириб қолганлигидадир. Чунки бундай ҳолларда саволларнинг тарқалиб кетиши аҳамиятсиз даражага келтирилган. Боиси, саволлар ҳар бир смена учун алоҳида, бошқа сменаларда ишлатилмайдиган тарзда тақсимланган.  

Бундай ҳолатлар қаторига максимал балл тўплаганлар сонининг ошганлиги, ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар тавсияномаларини тасдиқлаш, натижаларни эълон қилиш билан боғлиқ айрим нохуш воқеаларни киритиш мумкин. Айтганча, ҳарбий тавсиянома тўғрисида. Маълумки, ўтган йили онлайн рўйхатдан ўтиш давомида ҳарбий тавсияномага эга эканлигини киритган ва кейинчалик текширилган 11279 нафар абитуриентнинг имтиёзлари тасдиқланган, 1828 нафари эса тасдиқланмаган. Тасдиқланмаган ҳарбий имтиёз бўйича шу тавсияномаларни берган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қайта текширув олиб борилганда ана шу 1828 тадан 1516 таси қайта тасдиқланди, 311 таси эса тасдиқланмади, яъни тегишли имтиёзга эга эмаслиги аниқланди. Бундай ҳолатни онлай рўйхатдан ўтишда чет тили фани бўйича киритилган сертификатларда ҳам учратиш мумкин.

Алоҳида айтиш жоизки, булар Давлат тест марказининг кейинги фаолияти учун бир мактаб, дарс ҳисобланади. Уларнинг қайта юзага келмаслиги учун такомиллаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилади, албатта.

–Давлат тест маркази ОТМ қабулидан ташқари яна қандай тест синовларини ўтказади? Миллий тест тизими ҳақида ҳам маълумотлар берсангиз?

– Давлат тест маркази бугунги кунда 28 турдаги тест синовларини ўтказиб келмоқда. Прогнозга кўра жорий ўқув йилида уларнинг сони 35 тага етади.

Ҳақиқатан ҳам, ўтказилаётган тест синовлари орасида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул тест синовлари энг катта жараён, халқ ичида энг муҳими ҳисобланади.  

Республика олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига, Адлия вазирлиги ҳузуридаги юридик техникумларга, Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, “Темурбеклар мактаби” академик лицейларига, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги профессионал таълим муассасаларига, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари (5-, 7-синфлар)га кириш, профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га ўқишга қабул қилиш, муддатли ҳарбий хизматни тугатаётган ҳарбий хизматчилар учун тест синовлари каби кўплаб йўналишлардаги синовларни санаб ўтиш мумкин.

Энди миллий тест тизими ҳақида. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорида 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилиши белгиланган.  

Унга кўра, умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш 2020 йил 1 декабрдан она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ва математика, 2021 йил 1 февралдан кимё ва биология фанлари бўйича, 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича жорий этилади.

Ўтган йил декабрь ойида она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича талабгорлар онлайн рўйхатга олинди.

Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга сертификат берилади. Шунингдек, 2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб, тегишли умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.  

–2021/2022 ўқув йили қабулидаги тест синовларида қандай янгиликлар кутилаяпти?

– Давлат тест маркази тест синовларини ташкил этиш, ўтказиш жараёнларини мунтазам такомиллаштириб бормоқда. Эътибор берган бўлсангиз, ҳар йили абитуриент учун муҳим ва долзарб янгилик ёки ўзгариш киритиб борилади. Бу йил ҳам истисно эмас. Тест синовларини ўтказишда аввалги йиллардаги каби ўзгариш, янгиликлар қилинади. Лекин жамоатчилик бир нарсани тўғри тушунишини истардим. Янгилик ва ўзгариш тўғридан-тўғри киритилмайди. Аввалига у жараёнларни замонавийлашириш, такомиллаштириш мақсадида олиб борилган ўрганишлар, таҳлиллар натижасида ҳар томонлама пухта ўйланган, ижобий, салбий томонлари ҳисобга олинган, бир неча марта умумий муҳокамадан ўтган таклиф сифатида дунёга келади, иккинчи босқичда мазкур таклифлар кўриб чиқиш, ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли юқори давлат органларга тақдим этилади. Агар таклиф тасдиқланса, кейинги босқич юзага келади ва у жорий этилади.

Келгуси режалар хусусида. Аввало, 2021/2022 ўқув йили қабулидаги тест синовларида айтиш керакки, таклиф тайёрлаш босқичи бўлса ҳам, ўзгаришлар бўлади. Масалан:

биринчидан, олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун чекланмаган миқдорда таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини яратиш (бунда тўплаган баллари билан танлов босқичида абитуриент аввалгидек 5 тагача эмас, балки тест синови топширган фанлар мажмуи мос келадиган чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади ва ўқишга кириш имконияти кескин ошади);

иккинчидан, олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуасига кирувчи умумтаълим фанларидан миллий сертификат бериш тизимини амалиётга жорий этиш (бунда абитуриент жорий этилган чет тили фанларидан сертификат берилиши каби абитуриент бошқа умумтаълим фанларидан миллий сертификат олиши ва у олий таълим ташкилотларига ўқишга киришда ҳисобга олиниши йўлга қўйилади);

учинчидан, чет тилларни билишни баҳолаш бўйича кўп даражали тест тизимини жорий этиш (бунда талабгор синовларда бир марта иштирок этиб, мос даражалардан бирига эга бўлади);

тўртинчидан, Халқаро баҳолаш ташкилотлари билан ҳамкорликда тест синовларини ташкил этиш ва халқаро сертификатларни беришни йўлга қўйиш (бунда халқаро тажриба ўрганилади, амалда татбиқ этилади ва талабгорларнинг ишлари халқаро баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади);

бешинчидан, тест синовларини ўтказувчи етакчи марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш (бунда Давлат тест маркази тест топшириқларини шакллантиришдан то ташкилий ишларни амалга оширишга қадар бу каби муассасалар билан ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиши, халқаро экспертлар иштирокида тренинглар ўтказиши, энг мақбул усул ва шаклларни жорий этиши мумкин);

олтинчидан, тест синовларида иштирок этадиган гуруҳ назоратчиларини танлаш ва тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш (бунда Давлат тест марказининг расмий сайтида алоҳида саҳифа очилиб, назоратчилар танловини йил мобайнида амалга ошириш, онлайн тайёрлаш ва саралаш ишлари йўлга қўйилади).

– “Чексиз йўналишни танлаш имкони”ни қандай тушуниш мумкин? Бу қайси талаблар, мезонлар асосида амалга оширилади?  

– Ҳа, бунинг ҳам ўзига хос талаблари бор. Аввало айтиш керакки, 3 йил олдин, 2018 йилгача абитуриентлар бор-йўғи фақат битта таълим йўналишини танлаши мумкин эди. 2019 йилда бу кўрсаткич 3 та ни, 2020 йилда эса 5 тани ташкил этди. Бунда аввало “чексиз танлов” ибораси хоҳлаган таълим йўналишини танлашни англатмайди ва бундай ўзгаришни жорий этиш учун тест синови топшириладиган фанларга, уларнинг кетма-кетлигидан қатъи назар, бир хил балл берилиши талаб этилади. Кенгроқ тушунтирилганда, “чексиз танлов” фақат тест синови топшириладиган фанлари бир хил бўлган таълим йўналишлари доирасида амал қилади.  

Бу ўзгариш ҳам абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини кескин оширади.

– Энди мактаблардаги битирув имтиҳонлари натижалари ҳам ОТМга киришда ҳисобга олинаркан. Бу қандай тартибда амалга оширилади?

– 2020 йил 6 ноябрда Президентимизнинг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2020/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси) га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

2022/2023 ўқув йилига қадар Халқ таълими вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида барча умумтаълим муассасаларида “Электрон кундалик” дастури жорий этилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби 2021 йил 1 июнга қадар Давлат тест маркази томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

– Тест тизимини жорий этишдан асосий мақсад синовлардаги инсон омили таъсирини камайтириш эди. Шу мақсадга эришилди, деб ўйлайсизми? Умуман, марказда синовларини такомиллаштириш борасида қандай ишлар амалга оширилаяпти?

– Албатта, тест синови жараёнларининг шаффофлиги, адолатлилигини таъминлашда қанчалик замонавий технологияларни жорий қилманг, токи инсон омили мавжуд экан, уларнинг нафи кутилган даражада бўлмайди. Инсон омили бу нисбий тушунча ҳамдир. Ахир, ўша замонавий, тезкор, сифатли техника ва технологиялар инсон миясининг маҳсули. Ўзи яратади, ўзи бошқаради. Демак, ахборот макони, уни узатиш технологиялари, шакли, усули кенгайган, замонавийлашган сари, ахборот хавфсизлиги ҳам шунча долзарблашиб бораверади. Шундай экан, Давлат тест маркази ахборот хавфсизлиги борасида тегишли идоралар билан биргаликда иш олиб боради ва айтиш керакки, бугунги кунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юқори босқичда.

Масалан, бундан 8-10 йиллар аввал Давлат тест маркази ходимларининг сони жуда кам бўлганлигидан шартнома асосида 45 нафаргача мавсумий ишчилар ёлланган ва улар 40-45 кун давомида марказ ходимлари билан бирга ишлаган, бугунги кунга келиб бу эҳтиёж йўқолди. Кўринадики, йилдан-йилга хавфсизлик масаласига эътибор кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар қўлланилган сари ишчи кучи, демак, инсон омили камайиб бораверади.

2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб аталиши бекорга эмас. Чуқурроқ ўйлаб кўрилса, ҳар қандай давлатнинг мавжудлиги, келажаги порлоқ бўлиши шу давлатнинг миллати соғлом бўлишига ва ёшларига эътибор, қўллаб-қувватлаш, уларни замонавий билим билан қуроллантиришга асосланади. Мамлакатимиз қонунчилиги, давлатимиз раҳбариятининг сиёсати ҳам аллақачон шу тамойилларга мувофиқ тизимлаштирилган. Таълимда бундай тизимлашган ислоҳотлар ҳадемай мевасини бера бошлайди, дунё ҳамжамиятида салоҳияти юксак, етук, рақобатбардош, умуминсоний ва миллий қадриятларга йўғрилган маънавияти бой фарзандларимиздан фахрланиш туйғуси кундалик воқеликка айланади. Бунга ишончим комил.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.