2019 йилда Британиядан бошпана сўраган муҳожирлар сони 1 500 тага етди
Британиялик чегарачилар Ла-Манш бўғозида Бирлашган қиролликка келаётган ноқонуний муҳожирлар жойлашган тўртта қайиқни қўлга туширди.
Қайиқларда жами 39 киши бўлган ва уларнинг барчаси келиб чиқишига кўра эронлик, дейилади “Evening Standard” газетаси хабарида.
Қўлга туширилганлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, муҳожирлик хизмати ходимларига топширилиши айтилмоқда.
“Шу йилнинг бошидан буён Британиядан бошпана сўраган 1 ярим минг кишининг аксарияти бу ерга ҳаётини хавф остига қўйиб келган”, дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).