13 минг яманликка гуманитар ёрдам тарқатилди

13 минг яманликка гуманитар ёрдам тарқатилди

Туркиянинг инсонпарварлик ёрдамлари қўмитаси ИҲҲ Яманда 13 минг 255 кишига инсонпарварлик ёрдамлари тарқатди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Қўмита томонидан берилган баёнотга кўра, Яманда 21 миллион киши гуманитар ёрдамларга муҳтож. Улардан 9,8 миллионига очлик доимий ҳамроҳ бўлмоқда. Яманда гуманитар аҳвол кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда.

Баёнотда айтилишича, Яманда тиббий хизмат кўрсатиш тўхтаб қолган ва аҳоли кун кечиришда хориждан келадиган гуманитар ёрдамларга таянадилар.

Қўмита яқин бир неча кунда яна 6 минг яманликка озиқ-овқат тарқатади. Унда шакар, буғдой, гуруч, ёғ ва болалар сути бўлади.

Қўмита 2018 йил бошидан буён 198 минг 556 яманликка инсонпарварлик ёрдами берган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!