Коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди

Коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди

Коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари бу йил 20 ноябрдан 30 ноябрга (30 ноябрь куни ҳам) қадар ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бу Давлат қабул комиссиясининг 7-сон баёнида кўзда тутилган.

2020/2021 ўқув йили учун саралаш имтиҳонлари коллеж ва техникумларнинг 178 тасида тест синовлари, 176 тасида эса ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади

Спорт соҳасидаги коллеж ва техникумларда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, коллеж ва техникумларда контракт нархи 3,9 – 4,2 миллион сўм оралиғида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!