Тонг табассуми!.. (21-қисм)

Тонг табассуми!.. (21-қисм)

— Жонгинам, нега котлетларни турли ҳажмларда қовураяпсан?

— Ўзингиз ҳатто овқатни ҳам хилма-хил қилиб ейиш одамга ҳузур бағишлайди, дегандингиз-ку!

 

***

Хотин эридан сўради:

— Мен чўкаётганимда қутқариб қолган одамни кўрдингизми?

— Ҳа, у мендан кечирим сўраш учун келиб кетди.

 

***

— Қизиқ, аёллар илгари эркакларнинг нимасига учган экан?

— Қачон?

— Ҳали пул ўйлаб топилмай туриб.

 

***

Эр ишдан келди. Хотин уйда йўқ. Стол устида хат ётибди. Унда шундай сўзлар битилган:

“Чучвара плитанинг устида. Плита чучварахонада...”

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!