Андижон шаҳар прокурори депутатларни таъмагирликда айблади...

Андижон шаҳар прокурори депутатларни таъмагирликда айблади...

2020 йилнинг 3 августида Андижон шаҳар ҳокимлигида “Хафта давомида бажарилиши зарур бўлган масалалар” бўйича йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда сектор, ташкилот раҳбарлари ҳамда шаҳар Кенгаш депутатлари қатнашди.

Мазкур йиғилишда, Андижон шаҳар прокурори Қ.Асқаров томонидан пандемия пайтида шаҳар Кенгашининг айрим депуталари шаҳарда ташкил этилган постларда, озиқ-овқат дўконлари ҳамда дорихоналарни ўрганиш давомида таъмагирлик қилаётгани борасида сўз юритилган. Лекин айнан қайси депутат, қачон, қандай усулда таъмагирлик қилаётганлиги очиқланмаган.

Бугун “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия”сининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу масала атрофлича муҳокама қилинди. Шу сабабли бу ҳолатни кўпчилик депутатларнинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз деб баҳоланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги қонуни 10-моддасига асосан, “Ҳар бир депутатга ўз ваколатларини монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун шарт-шароит кафолатланади, унинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинади.

Депутатнинг шаъни ва қадр-қимматига, хақорат қилиш, шунингдек, унга нисбатан туҳмат тажовуз қилган шахслар қонунга мувофиқ маъмурий, жиноий ёки ўзга тарзда жавобгар бўладилар.

Бу ҳолат Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатларинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Биз прокурор жанобларидан муносабат кутиб қоламиз...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!