Шавкат Мирзиёев яна бир бор халққа мурожаат қилади

Шавкат Мирзиёев яна бир бор халққа мурожаат қилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилаётган навбатдаги видеоселекторда мамлакат халқига мурожаат қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси вақтида Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжаев айтиб ўтди.

«Коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати тасдиқланган 15 мартдан бери президент шу масалада бир неча марта йиғилиш ўтказди. Бир видеоселекторда ўзим ҳам қатнашдим.

Айтишим керакки, ишга муносабат, одамларни тинглашни кўриб қойил қолиш мумкин. Масалан, Соғлиқни сақлаш вазири гапиряптими, уни 15 дақиқа узмасдан тинглаш ҳамиша ҳам кузатилмасди. Биламиз, бошқа раҳбарлар мутахассиснинг гапини бўлиб ташларди.

Одам хурсанд бўладики, бугунги кунда профессионал, ўз ишини севадиган одам қадрланмоқда. 

Эртага ҳам муҳтарам президентимиз томонидан видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда. Селектор масофадан, барча вилоятлар вакиллари иштирокида ўтказилиши кўзда тутилган.

Видеоселекторда президентимиз халқимизга ва тадбиркорларга мурожаат билан чиқиши кутилмоқда», деди Шерзодхон Қудратхўжаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!