Ботир Хўжаев янги лавозимга тайинланди

Ботир Хўжаев янги лавозимга тайинланди

Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимидан озод этилган Ботир Асадиллаевич Хўжаев ҳукуматда янги лавозимни эгаллади.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, ҳукумат тузилмаси янгиланган ва янги лавозимлар жорий этилган. Эндиликда собиқ вазир Ботир Хўжаев Бош вазирнинг саноат ва кооперация масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

2016 йилдан Молия вазири лавозимида иш бошлаган Ботир Хўжаев 2017 йилда Иқтисодиёт вазири лавозимига ўтказилган, 2019 йил январида президент фармони билан бу вазирлик қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига айланган, Хўжаев вазирлик раҳбари сифатида лавозимини сақлаб қолганди.

Бундан аввалроқ Молия вазири Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига ўтказилгани хабар қилинганди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!