Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Беларусдаги президентлик сайловини "демократияга қарши очиқчасига ҳақорат" деб атади.
"Александр Лукашенко 30 йилдан бери ҳокимиятга ёпишиб олган. Навбатдаги сохта сайловдан кейин Лукашенко яна ўзини Беларус президенти деб эълон қилади, лекин у легитимликка эга эмас", — деб ёзди Каллас Х ижтимоий тармоғидаги постида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Беларусда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Унда еттинчи муддатга ўз номзодини қўйган Александр Лукашенкодан ташқари яна тўрт нафар номзод иштирок этмоқда. Уларнинг уч нафари амалдаги ҳукуматни очиқчасига қўллаб-қувватлайди. Тўртинчи номзод, Анна Канопацкая эса мамлакатда "қонсиз, маданий ва демократик ҳокимият алмашинуви" тарафдори эканлигини билдирган. Бироқ сайловдаги сохталаштиришлар ва репрессиялар ҳақида гапирмайди.
Абдуқодир Ҳусанов сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда асосий кун мавзусига айланди. Кимлардир уни мақтади, олқишлади, яна кимлар эса ёмонотлиқ қилишдан ҳам қайтмади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Қатор хорижий нашрлар ўтган 2 кун мобайнида, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Эрон мамлакати терма жамоаси, сиёсий сабабларга кўра, мусобақага қўйилмаслиги ҳақида ёзишди.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.