O‘tgan yilning noyabr oyidan beri Boliviyada yomg‘irli mavsum kamida 16 kishining hayotiga zomin bo‘ldi va 16 mingdan ortiq oila jabrlandi, deb xabar qildi chorshanba kuni mahalliy hukumat. Bu haqda Sinxua agentligi yozdi.
Boliviyada noyabr oyidan yanvar oyining birinchi haftasigacha davom etgan kuchli yomg‘ir suv toshqinlarni keltirib chiqardi, bu esa keng ko‘lamli vayronagarchiliklarga sabab bo‘ldi, dedi mamlakat mudofaa vaziri o‘rinbosari Xuan Karlos Kalvimontes matbuot anjumanida.
Rasmiyga ko‘ra, 36 ga yaqin munisipalitet katta zarar ko‘rgan. La-Pasning g‘arbiy departamentidagi Apolo, La Asunta va Luribay munisipalitetlarida hukumat tabiiy ofat oqibatlarini bartaraf etish uchun “tabiiy ofat holati”ni e’lon qildi.
Mamlakatning to‘qqiz departamentidan sakkiztasi ob-havo bilan bog‘liq muammolar va vayronagarchiliklar haqida xabar berdi.
Noyabr oyidan beri qayd etilgan boshqa ob-havo hodisalari, jumladan, ayoz va do‘l besh departamentga ta’sir ko‘rsatdi.
Yomg‘irli mavsum 2025 yilning mart yoki apreligacha davom etishi kutilmoqda.
Matnda xatolik topsangiz, o‘sha xatoni belgilab, bizga jo‘nating (Ctrl + Enter)
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, Қўшма Штатлар 2029-йилгача мудофаа харажатларини 4,4 дан 5,2 триллион долларгача ошириши керак. Бу жорий харажатларга нисбатан ҳар йили ўртача 165 миллиард долларга ўсишини талаб қилади.
Россиянинг Украина билан урушдаги ғалабаси нафақат Киевга етказиб бериладиган Америка қуроллари учун маблағни тежаб қолмайди, балки Пентагон харажатларини оширишни ҳам талаб қилади. Гап 2029 йилга келиб 800 миллиард доллардан ортиқ маблағ ҳақида кетмоқда.
Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда.
Microsoft, биринчи навбатда, кам ишлаётган ва кам ишлайдиган ходимларга таъсир қиладиган ходимларнинг қисқаришини тасдиқлади. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони ҳозирча ошкор этилмаган.
АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .