Зўраки зўравонларга суд ҳукми ўқилди

Зўраки зўравонларга суд ҳукми ўқилди

Судланувчи Фархат Набиев (исм шарифлар шартли) жорий йил 22 март куни Расул Шамиловни шахсий адовати сабабли “Адир” маҳалласидаги дала майдонига олиб бориб, ўзаро жанжаллашиб, қўли билан жағ қисмига қасддан уриб, соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказган.

Экспертиза хулосасида, Р.Шамиловнинг баданида чап бел соҳаси шикасти, чап буйракнинг субкапсуляр гематомаси, чап бел соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши каби тан жароҳатлар аниқланган бўлиб, ушбу тан жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, 6 кундан кўп 21 кундан кам муддатга соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳат гуруҳига кириши кўрсатилган.

"Шунчаки қўрқитиб қўймоқчи эдим"

Судланувчи Фархат Набиев суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрор бўлиб қуйидагича кўрсатма берди: ...ҳақиқатдан ҳам ўша куни Р.Шамиловни маҳалласидаги билярдхона олдида кўриб, уни ўзимни бошқарувимдаги “Дамас” русумли автомашинамга чиқариб, маҳалладаги дала майдонига олиб бориб, у ерда қариндошлари уни уришгани сабабли ундан тиз чўкиб кечирим сўрашини талаб қилдим, лекин кечирим сўрамагани учун қўли билан чағ қисмига уриб юбордим... ҳозирда қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман...

"Кечирим сўрайсан тиз чўккан ҳолда деб талаб қўйди..."

Жабрланувчи Расул Шамилов суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам Фархат маҳалладоши экани, ўша куни маҳалласидаги савдо дўкони олдида шерикларини кутиб турганида Ф.Набиев бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинада унинг олдига келиб, автомашинага чиқ акамга сакраб қўйгансан, ҳозир бориб кечирим сўраб, қайтиб келасан деб айтгани сабабли автомашинага чиқдим. Фархат автомашинани маҳалласидаги дала майдонига олиб бориб, автомашинадан тушириб, дастлаб мендан кечирим сўрайсан тиз чўккан ҳолда деб талаб қўйди. Шунда мен агарда хоҳласанг акангдан кечирим сўраб келишим мумкин деб айтишим билан у тўсатдан қўли билан менинг жағ қисмига уриб, тепа бошлади, қонуний чора кўришни сўрайман.

Суд, судланувчилар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиб, тарафларнинг музокара сўзларини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзини тинглаб, ишдаги далилларни ҳар томонлама тўла ва объектив тарзда текшириб, муҳокама қилиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Иброҳим Жабборов,

жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!