Zeromax компаниясининг собиқ ижрочи директори Миродил Жалолов жорий йил 8 январь куни ДХХ тергов изояторидан озод қилинди ва шу куннинг ўзида Тошкентдаги уйига қайтди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Фотима Жалолова маълум қилди, дея хабар беради Anhor.uz .
Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилоят суди 53 яшар Миродил Жалоловга нисбатан ҳибсга олиш тариқасидаги эҳтиёт чорасини бекор қилди ва у суд залидан қўйиб юборилди. Шундай бўлса ҳам, Жалолов Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбдор деб топилди ва 17 687 040 сўм жаримага тортилди.
2017 йил 4 январида ҳам Миродил Жалолов суд залидан озод қилинган, ўшанда суд қарорида унга етказилган зарарни қоплаш учун вақт берилгани қайд этилганди. Бироқ 2017 йил мартида у яна қамоққа олинган ва шу пайтгача ДХХ тергов изояторида сақланаётганди. Жалоловга яқин бўлган манба буни давлатга етказилган ўнлаб миллион доллар зарар қопланмагани билан изоҳлаганди.
Маълумот учун, 2010 йил май ойида Ўзбекистонда Zeromax компанияси фаолияти тўхатилган, мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинган, ҳисоб рақамлари эса музлатилганди. Мамлакатда Одилбой номи билан машҳур бўлган Миродил Жалолов эса ўша йил сентябрь ойида қамоққа олинганди.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.