АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина ва Россия масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлогнинг таъкидлашича, агар икки давлат урушни тўхтатиш бўйича келишувга эришишга умид қилса, ён беришлари керак.
"Украина президенти Владимир Зеленский ҳудудлар бўйича ўз позициясини юмшатишини аллақачон маълум қилган. Путин ҳам ўз позициясини юмшатиши керак бўлади. Вақт ўтиши билан ва, эҳтимол, яқин келажакда биз барча билан мунозаралар ўтказамиз. Ва бу иккала томон учун ҳам яхши," - деди Келлог Fox News телеканалига берган интервьюсида.
Келлог, шунингдек, Вашингтон Украинанинг сайловларни, эҳтимол, шу йил охиригача ўтказишини хоҳлашини, айниқса, яраш келишувга эришилса, деди.
Илгари Келлог шундай деган эди: Трамп икки мамлакат ўртасидаги урушни тугатиш мақсадида ҳам Россияга, ҳам Украинага босим ўтказишни режалаштирмоқда. "У қаерда босим ўтказиш кераклигини, қаерда босим ўтказмаслик кераклигини билади. Лекин энг муҳими, у ҳам украинлар, ҳам россияликлар учун таъсир воситаларини яратади. Сатрлар орасида ўқишингиз мумкинки, аслида таъсир воситаси айнан шундай яратилади. У битимларни жуда моҳирона тузади."
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.