Украина можаро тугаганидан кейин 800 минг кишилик қуролли кучларни мустақил равишда молиялаштира олмайди, шунинг учун Ғарб ҳамкорларидан бундай армияни сақлашда молиявий кўмак сўрамоқда. Бу ҳақда Владимир Зеленский журналистнинг шу мавзуга доир саволига жавобан маълум қилди. маълум қилди.
"Ҳарбийларимизнинг таклифи — 800 минг кишилик армия. Украина ўт очишни тўхтатган тақдирда бундай армияни молиялаштиришга қодирми? Йўқ, қодир эмас, молиявий ресурс етмайди", — деди Зеленский.
Унинг таъкидлашича, Украина армиясини тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан сақлашга бироз вақт керак бўлади.
"Шунинг учун мен етакчилар билан мулоқот қиляпман, чунки армиямизни шериклар ҳисобидан қисман молиялаштиришни кўриб чиқяпман", — дея қўшимча қилди у.
New York Times маълумотига кўра, Украина АҚШ ва ЕИ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича икки хил ҳужжат устида келишувга эришган. Унга биноан, Киев тинчлик шароитида 800 минг кишилик армияни сақлаши мумкин. Шу билан бирга, АҚШ бу рақамни 600 минггача чеклашни таклиф қилган.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Агентлик танишиб чиққан разведка маълумотларига кўра, ушбу қурол сунъий йўлдошлар орбитасига юз минглаб жуда майда металл гранулаларни сочишга асосланган.
Аляскадаги учрашувда Путин АҚШ президенти Дональд Трампни инглиз тилида худди шу ибора билан музокаралар ўтказиш учун Москвага келишни таклиф қилганди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.