Ғиждувон туманида давлат захирасидаги ер майдонини 25 млн сўмга сотган шахслар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Р.П. ва Ҳ.Р. ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, “Пахтаобод” МФЙ ҳудудидаги 10 сотих давлат захирасидаги ер майдонини гўёки ўзларига тегишли эканлигини айтиб, шундан 4 сотихини фуқаро А.Ў.га ва 6 сотихини Ф.Қ.га сотишга келишиб, уларнинг жами 25 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган, текширув давомида 15 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
