"Олтиннинг биржадаги нархи тарихда биринчи марта бир унция учун 4400 доллардан ошиб, навбатдаги рекордни янгилади. 22 декабр куни олтиннинг спот нархи 4420 га етди, шундан сўнг у бироз пасайди. Йил бошидан буён олтин 68 фоиздан кўпроққа қимматлашди, бу 1979 йилдан бери энг юқори кўрсаткич", дея хабар бермоқда нашр.
"Кумуш ва платина каби бошқа қимматбаҳо металлар нархи ҳам ошди. Бугун кумуш нархи бир унция учун рекорд даражага етди — 69,44 доллар, платина эса 17 йиллик энг юқори кўрсаткични янгилади — 2072,01 доллар", деб ёзмоқда Reuters.
Bloomberg'нинг қайд этишича, нархларнинг ошиши геосиёсий кескинликнинг кучайиши ва АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкаларини пасайтиришда давом этиши кутилмалари фонида содир бўлди. Трейдерлар ФЗТ 2026 йилда ставкаларни икки марта пасайтиришини кутишмоқда. АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам пул-кредит сиёсатини юмшатиш тарафдори.
Goldman Sachs банки таҳлилига кўра, олтинга бўлган талабни қўллаб-қувватловчи яна бир омил иқтисодий турбулентликка қарши туриш, АҚШ долларига қарамликни камайтириш ва портфелларни диверсификация қилиш учун бутун дунё бўйлаб марказий банклар томонидан ўзларининг жисмоний олтин захираларини тўлдиришдир.
Таҳлилчилар бу тенденция 2026 йилда ҳам давом этишини тахмин қилмоқда. Нархларга АҚШ долларининг заифлашиши ҳам таъсир кўрсатди, бу эса чет эллик харидорлар учун металлни арзонлаштирди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Агентлик танишиб чиққан разведка маълумотларига кўра, ушбу қурол сунъий йўлдошлар орбитасига юз минглаб жуда майда металл гранулаларни сочишга асосланган.
Аляскадаги учрашувда Путин АҚШ президенти Дональд Трампни инглиз тилида худди шу ибора билан музокаралар ўтказиш учун Москвага келишни таклиф қилганди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.