Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Санкт Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашмади. Бу ҳақда президент администрациясига таяниб AzerTAJ хабар берди.
Озарбойжон президенти администрациясига кўра, Илҳом Алиев 21 декабр куни бўлиб ўтган Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида ҳам қатнашмаган. Чунки Озарбойжон Евросиё иқтисодий иттифоқи аъзоси ҳисобланмайди. Шунингдек, Алиев “иш жадвали жуда тиғиз бўлгани” сабабли МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этмайди.
Москва ва Боку ўртасидаги муносабатлар 2024 йил декабрда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг самолёти Оқтовда ҳалокатга учраб, 38 киши ҳалок бўлганидан кейин кескинлашди. 2025 йилнинг ёзида Екатеринбургда Озарбойжоннинг бир нечта фуқароси қўлга олинди, улардан икки нафари вафот этди. Бунга жавобан Озарбойжонда Россия фуқаролари, жумладан, “Спутник Озарбойжон” ходимлари ҳибсга олинди.
Путин 2024 йил декабр ойида Озарбойжон самолёти билан содир бўлган воқеа учун Алиевдан узр сўраган ва лайнер “Украина дронлари ҳужуми сабабли қўнганини” даъво қилган. Озарбойжон президенти эса ҳалокат учун жавобгарликни “Россия вакиллари”га юклади ва айбдорларни жазолашни талаб қилди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.