Билл Гейтс Microsoft акцияларини сотмаганида, бугунги кунда бойлиги 1,2–1,5 трлн долларга етиши мумкин эди.
2014 йилда Уоррен Баффет унга барча пулларини бир жойда тўпламасдан, Microsoftдаги улушини камайтиришни маслаҳат берган.
Сармоялар қиролининг гапига қулоқ тутган Гейтс ўз акциялар портфелини диверсификация қилади. Бозордаги хатарлар нуқтаи назаридан оқилона, аммо йўқотилган фойда томонлама жуда қимматга тушган қарор.
Албатта, узоқ йиллар энг бой инсон мақомини сақлаб келган Гейтс «биринчи триллионер» бўлишга асло ошиқмаган, миллиардлаб пулларини хайрияга сарфлаб келаётганини ҳам унутмаслик керак.
Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Forbes «биринчи триллионер» бўлишга даъвогар Илон Маскнинг бойлиги 749 миллиард долларга етганини маълум қилди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, энг иссиқ жойлар рейтингида дастлабки иккита ўрин Австралия ва Жанубий Африкага насиб этди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.