Зеленский АҚШ босими ортидан президентлик сайлови ва Россия билан тинчлик келишуви бўйича референдум ўтказилишини эълон қилиши мумкин — Financial Times.
Нашрнинг ёзишича, Трамп маъмурияти Киевдан 15 майгача сайлов ўтказишни талаб қилиб, акс ҳолда мамлакатни хавфсизлик кафолатларидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган.
Financial Times манбаларига кўра, бу жараён Оқ уй томонидан Киевга Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик музокараларини баҳоргача якунлаш мақсадида кучли босим ўтказилаётган бир пайтда содир бўлмоқда.
Украина президенти Зеленский ўтган жума куни журналистларга АҚШ урушни ёз бошигача якунлашни таклиф қилаётганини айтган эди.
"Сайловлар ўтказилиши Украина президенти учун кескин сиёсий бурилиш бўлади. У аввалроқ мамлакатда ҳарбий ҳолат амал қилаётган ва миллионлаб украиналиклар кўчирилган бир пайтда ва мамлакат ҳудудининг қарийб 20 фоизи Россия томонидан босиб олинган шароитда сайлов ўтказиш имконсиз эканини бир неча бор таъкидлаган эди", дея ёзмоқда нашр.
FT манбаларининг маълум қилишича, Зеленский президентлик сайловлари ва референдум ўтказиш режасини 24 феврал куни — Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошлангани тўрт йиллиги санасида эълон қилишни режалаштирмоқда.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ҳормуз бўғозини бутунлай ёпишдан кўра, кемалар учун божлар жорий қилиш мақбул, деди Франциянинг энг йирик нефт компанияси Total бош директори Le Figaro газетасига.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.