Зеленский офиси Лукашенконинг чақириғига жавоб қайтарди

Зеленский офиси Лукашенконинг чақириғига жавоб қайтарди

Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Беларусь етакчиси Александр Лукашенконинг Украинадаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотига қарши чиқди. Подоляк тегишли постни 31 март куни Twitter'даги саҳифасига жойлади.

Михаил Подолякнинг фикрича, ҳар қандай сулҳ Россиянинг Украинада босиб олган ҳудудларида қолиш ҳуқуқини англатади.

“Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Украина ўз ҳудудига қўшин ва техникани ўзи хоҳлаганча олиб ўтишга ҳақли. Ғалати 'тинчликпарварлар' (баёноти) кулгили кўринади”, — деб ёзган Подоляк.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Беларусь раҳбари Александр Лукашенко халқ ва парламентга мурожаат билан чиқди. Сиёсатчи Россия ва Украинани ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Унинг фикрича, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва сулҳ эълон қилиш вақти келди. Лукашенко “ҳар доим дўстона тарзда Зеленскийни бўлиши керак бўлган жойга қайтаришга” ҳаракат қилганини айтди. Беларусь президенти Зеленскийни “тинчлик бўйича музокаралар олиб боришни ўзига ман қилгани”ни таъкидлаб, танқид қилди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!