Зеленский Лукашенкога қарши санкция жорий қилди

Зеленский Лукашенкога қарши санкция жорий қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Беларусь раҳбари Александр Лукашенкога қарши санкция жорий этди. Бу қарор Украина миллий хавфсизлик кенгаши ва мудофаа вазирлиги таклифига кўра қабул қилинган.

Лукашенко “украиналикларни ўлдиришга кўмак бериш”да айбланмоқда.

Беларусь раҳбарига нисбатан умумий ҳисобда 17 та, жумладан, маблағларни блоклаш, Украинага киришни ман этиш, савдо, молиявий амалиётлар ва технологияларни беришни тўхтатиш каби чекловлар жорий этилган. Жазо чораларининг бир қисми бутун умр, бир қисми эса 10 йил давомида амал қилади.

“2025 йилнинг иккинчи ярмида россияликлар Беларусь ҳудудида зарбдор дронларни бошқариш учун ретрансляторлар ўрнатди. Бу эса Россия армиясининг шимолий вилоятларимиз бўйлаб – Киевшинадан Волинга қадар зарба бериш имкониятини оширди. Россияликлар минтақаларимиздаги энергетика объектлари ва темирйўлларга Беларусь кўмагимиз бундай ҳужумлар уюштира олмас эди”, – деб ёзди Зеленский Телеграмдаги саҳифасида.

Зеленскийнинг фикрича, Лукашенко шахсий ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун Беларусь суверенитетини сотмоқда ва Россияга санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам бермоқда.

Украина томонига кўра, Беларусдаги 3000 дан зиёд корхона Россияга ракета ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмларни етказиб бермоқда. Беларусь, шунингдек, ўз ҳудудида “Орешник” баллистик ракеталарини жойлаштирган. 2025 йилдан Беларусь корхоналари Россияни ушбу қурол учун зарурий компонентлар билан таъминламоқда.

Маълумот ўрнида: жорий йил 25 январь куни Зеленский Беларуснинг демократик кучлари етакчиси Светлана Тихановская билан Вильнюс шаҳрида учрашди. Учрашувда санкция сиёсати ҳамда “Лукашенко ва унинг режими хизматчиларини Европа ва АҚШ билан ҳамкорликда жавобгарликка тортиш” масаласи муҳокама этилган.

Сўнгги вақтларда Лукашенко постсовет давлатлар шаънига тегувчи баёнотлар бергани маълум.

Жумладан, 2022 йилда у агар КХШТ йўқ бўлса, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистонга ёмон бўлишини даъво қилганди.

2022 йил январь ойида Лукашенко Қозоғистонда нотинчликни келтириб чиқарган ташқи кучларнинг назари Ўзбекистонга ҳам қаратилгани ҳақидаги фаразни илгари сурган, бу иддао Ўзбекистонни КХШТ таркибига киритишга қаратилган таҳдид дея баҳоланган эди.

Ўшанда Лукашенконинг сўзларига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам муносабат билдирганди.

Орадан бир ой ўтиб, россиялик пропагандачи Владимир Соловьёвга интервью берган Беларусь раҳбари бу гал Марказий Осиё давлатлари қатори Ўзбекистон ҳам собиқ Иттифоқ мамлакатларини ўз ичига олган сиёсий бирлашмага қўшилишини иддао қилган эди. “Батька”нинг бу баёноти Ўзбекистон мустақиллиги ва давлатчилигига таҳдид сифатида кескин танқидга учраганди.

2024 йилда Лукашенконинг баҳсли фикрлари ортидан Қозоғистон ташқи ишлар вазири Беларуснинг Остонадаги элчисини “қизил гилам”га чақирганди.

Ўша йили Лукашенконинг беписанд баёнотидан дарғазаб бўлган арманистонлик фаоллар Беларуснинг Еревандаги элчихонасига картошка, тухум ва помидорларни улоқтирганди. Намойишчилар ҳукуматдан Беларусь билан дипломатик алоқаларни узиш ва мамлакатдан беларусь дипломатларини сургун қилишни ҳам талаб этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Роналду қарорини бирдан ўзгартирди

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа билан бирга Саудия Про-Лигасининг 22-турида «Ал-Фотиҳ»га қарши ўйин учун сафарга йўл олди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Криштиану Роналду бойкотдан кейин жаҳон рекордини ўрнатди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 22-туридан ўрин олган "Ал-Фатеҳ"га қарши ўйинда ҳисобни очди.

Ҳоланд кутилмаган трансфер қарорини қабул қилди

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бош мураббий Пеп Гвардиолага, агар у клубни тарк этса, ўзи ҳам кетишга тайёрлигини маълум қилди.

Олим Ер аҳолисини «жаҳаннам иқлими»дан огоҳлантирди

Нашрда таъкидланишича, исиш «жаҳаннам иссиқхонаси» иқлимига олиб келиши мумкин.

Ҳусайн Норчаев Италияга йўл олди

Қаршининг "Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Италияга жўнаб кетди.

Ҳабиб Нурмагомедов Россиядаги барча бизнесларини тарк этди ва...

2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.

Винисиуснинг сўраётган жуда катта маошни тўлай оладиган Европа клуби номи маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор "Манчестер Сити"нинг трансфер мақсадлари қаторидан жой олди.

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

"Дунё гўзали" танлови иштирокчиси кийимида Ўзбекистон байроғи рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

Шахризода Мадаминова либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

"Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги ғалабаси Ўзбекистон учун муҳим натижа бўлди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси (OФК) элит босқичининг 8-турида сафарда БААнинг "Шаржа" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Россияда ҳарбий полиция биносида содир бўлган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дрозденко ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Женевада АҚШ, Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолди

Бу ҳақда Американинг Axios ахборот агентлиги журналисти Барак Равид икки манбага таяниб хабар бермоқда.

АҚШ патруль самолёти Эрон ҳудудида разведка ишларини олиб борди

Бу Flightradar24 авиация портали хабар бермоқда.

Украиналиклар Донбассдан қўшинларни бир томонлама олиб чиқишга рози бўладими?

Украина президенти бу ҳақда Axios нашрига телефон орқали берган интервьюсида маълум қилди.

ОАВ: Трампнинг Эронга ҳужум қилиши 90 фоиз аниқ

Доналд Трампнинг исми ошкор қилинмаган маслаҳатчиси Эронга ҳужум эҳтимолини баҳолади. У Axios нашрига Қўшма Штатлар келгуси ҳафталарда Эронда ҳарбий операция бошлаши эҳтимоли 90 фоиз эканлигини айтди.

Полша Украинадаги можаронинг тугаши натижасида кутилмаган оқибатлардан хавотирда

Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.

The Economist: Украина музокара гуруҳида Россия билан тез келишув масаласида ихтилоф бор

Британиянинг The Economist нашри журналисти Оливер Кэрролл ёзишича, Киевнинг музокара гуруҳида Россия билан эҳтимолий сулҳ бўйича қарашлар турлича.

Исроил яна Ғазога зарба берди: 12 киши ҳалок бўлди

АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ иккинчи босқичга ўтганига қарамай, Ғазода зўравонликлар давом этмоқда.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакети бўйича келишмовчиликларга дуч келмоқда

Бу ҳақда Bloomberg юқори мартабали манбаларга таяниб хабар берди.

Истанбул миноралари ортида қандай афсоналар яширинган?

Истанбул ўзининг бетакрор силуэти билан дунёга машҳур шаҳар. Қуёш ботиш маҳалида янада равшан кўзга ташланадиган масжид-у миноралар, мовий сувлар бағрида сузаётган паромлар ва Тарихий Яриморол бўйлаб салобат билан қад ростлаган етти тепа — буларнинг барчаси шаҳар манзарасининг ажралмас қисмидир.

Диққат: Телеграм тармоғида янги фирибгарлик тури оммалашмоқда!

Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.

“Крокус Сити Холл”даги теракт айбдорлари учун умрбод қамоқ талаб қилинди

Москва шаҳар судида прокурор концерт залидаги терактни амалга оширганларни махсус режимли колонияда умрбод қамоққа маҳкум қилишни сўради.

Чехияда президентни қўллаб-қувватлаш мақсадида яна митинглар бўлиб ўтди — Deutsche Welle

1 феврал куни Павелни қўллаб-қувватлаш акцияси Прагада ҳам ўтказилганди. Ташкилотчилар баҳосига кўра, унда қарийб 90 минг киши қатнашган.

Болқон ҳайдовчилари ЕИга кириш муаммолари сабаб норозиликларни давом эттирмоқчи.

Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.

Италия Ғазодаги полиция кучларини тайёрлашда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.

Исроил Фаластин ерларининг “де-факто аннексияси”ни тезлаштиришга имкон берувчи қонунни эълон қилди — Associated Press

Исроил ҳукумати 1967 йилдан буён амалда бўлган ҳарбий буйруқни бекор қилди. Ушбу буйруқ Ғарбий соҳилда ерларни расмий рўйхатга олишни (ерга эгалик ҳуқуқини белгилашни) тўхтатиб қўйган эди.

Ҳиндистонда кимё заводи ёниб кетди: қурбонлар бор

Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.

Туркологиянинг пешқадам қурултойи: асрлик садо

1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.

АҚШ Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ қурилмани синовдан ўтказган

The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.

Ёшлар Экология қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишишди

13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.

Ғазога ҳужумлар пайтида Исроил армиясида ўн минглаб хорижликлар хизмат қилган

Бу ҳақда Британиянинг Declassified UK нашри исроиллик ҳарбийларга таяниб хабар берди.

Трамп Украина бўйича музокаралардан чиқмайди — эксперт

АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.

Пентагон Яқин Шарққа учинчи авиаташувчини йўналтирмоқда – бу етарли бўладими?

The New York Times хабар беришига кўра, АҚШ Яқин Шарққа ўзининг энг кучли авиаташувчиси USS Gerald R. Fordни йўналтиришга қарор қилган.

NATO АҚШ баёнотларидан норози — Германия ТИВ раҳбари

Германия ташқи ишлар вазири Johann Wadephulнинг айтишича, Америка расмийларининг айрим баёнотлари NATO доирасида норозилик ва ғазаб уйғотмоқда.