Зеленский коронавирус билан хайрлашди

Зеленский коронавирус билан хайрлашди

Украина Президенти Владимир Зеленский коронавирусдан даволанди. Бу ҳақда у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

«Ниҳоят, менда коронавирус тестининг манфий натижаси бор. Сиз янги хатарларни тушунишингиз ва иложи борича ўзингизга ғамхўрлик қилишингиз керак», – деди президент.

Зеленский аллақачон ишга қайтганлигини айтди.

Маълумот учун, 21 ноябрь куни Украина ҳукумати мамлакатда тўлиқ чекловни жорий этиш режасини ишлаб чиқа бошлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!