Зафарободда кредит қарздорлик эвазига «Саptiva» хатланди

Зафарободда кредит қарздорлик эвазига «Саptiva» хатланди

Давлатимиз раҳбари томонидан 24.11.2020 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6118-сонли Фармони имзоланди.

Унга кўра, фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, аҳолининг одил судловга ишончини янада мустаҳкамлаш борасида Бюро органларига бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш борасида Бюронинг Зафаробод туман бўлими томонидан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 03.12.2020 йилдаги қарздор "Задаробод маркази" фермер хўжалигидан АТБ “АГРО БАНК” Зафаробод филиали фойдасига 262.530.000 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан гаровга қўйилган “CAPTIVA” русумли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланиб, сақлаш учун жарима майдончасига олиб келинди. 

Ҳозирда ушбу автотранспорт воситасини белгиланган муддатларда баҳолатиш ҳамда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!