Юртимизда автомобиль чироқларини кундуз куни ёқиб юришни бекор қилишга қаратилган ташаббус бошланди

Юртимизда автомобиль чироқларини кундуз куни ёқиб юришни бекор қилишга қаратилган ташаббус бошланди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари автомобил чироқларини кундузи ёқиб юриш бўйича чиқарилган қарорни бекор қилишни сўраб ташаббус билан чиқди.

Фейсбук фойдаланувчиларидан бири Халқ билан мулоқот гуруҳида қуйидаги мазмунда пост қолдирган:

Ассалому алайкум! Азиз юртдошлар! Аввало барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин! Сизлардан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Гап шундаки хозирда барчамизни қийнаб келаётган муаммо - автомобиль чироқларини кундуз куни ёқиб юриш бўйича қарор барчанинг диққат марказида! Хозирда бир қатор фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Ариповга ушбу қарорни бекор қилиш бўйича Ариза тайёрламоқдамиз. Шунинг учун сизлардан ушбу ҳолат, яъни чироқлар ёниб кетиши бўйича, аккумулятор ва бошқа ҳолатлар юзасидан сурат, видео материаллар ва шикоятларингизни ёзиб, сурат, видео, аризаларни жўнатишингизни сўрайман .

Ушбу пост остида турли мазмундаги фикрлар билдирилмоқда. Кимдир ушбу қарорнинг фойдали экани ҳақида ёзса, бошқа биров юртимиз иқлими ёз ойларида кундузги чироқларни ёқиб юришга имкон бермаслигини айтган.

Okil Alikhodjaev: Агар бу қарор туфайли йўлда пиёдалар ўлими бир йилги статистика бўйича биттага камайса, демак қарор ўзини оқлаган бўлади. Ўйлайманки, анчага қисқаради. Сиз калта ўйлаб иш тутаяпсиз. Хорижда ҳеч қайси давлатда бу нарсадан машиналар ёниб кетмаган. Мен буни шу соҳа мутахассиси бўлганим учун айтаяпман.

Ўзини соҳа мутахассиси деб атаган яна бир фойдаланувчи шундай фикр билдирган:

Erkin Abdulaxatov: Ёз ойларида кундузи республика ҳудудларида машина фараларининг ёқиб юрилишини мутахассис сифатида қўллаб қувватламайман.

Хабарингиз бор, 2019-йилнинг 10-май кунидан бошлаб республика ҳудудларида кундуз кунлари ҳам машина ёритгичларини ёқиб юриш тўғрисида ҳукумат қарори ишга тушади. Республикамиз серқуёш ўлка бўлиб, ёзнинг июнь, июль ҳамда август ойлари кундуз кунлари 99% қуёшли бўлади. Ёз ойларида охирги уч йилликда глобал иқлим ўзгариши туфайли, республика ҳудудларига жанубдан Эрон иссиқ ҳаво массаларининг кириб келиш фаоллиги охирги 20 йиликка нисбатан 2,5 баробарга ошган. Республика ҳудудларида ҳар бир Эрон иссиқ ҳаво массаларининг давомийлиги 4-5 суткани ташкил этиб, бу пайтда кундузлари ҳаво ҳароратининг максимал қийматлари +43 даражадан +48 даражагача кўтарилади. Асфалт юзасидаги ҳарорат эса +80 даража иссиққача кўтарилади. Бу даражадаги қайноқ асфальт сирти устида ҳаракатланаётган ёритгичлари ёниқ бўлган машина фаралари албатта ўзини оқламайди. Турли хил фавқулодда ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Шу ҳолатларни инобатга олиб, ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!