Юртимизда 7 соат ичида яна 100дан ошиқ одамда коронавирус аниқланди

Юртимизда 7 соат ичида яна 100дан ошиқ одамда коронавирус аниқланди

?2020 йил 1 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8781 (+110) нафарни ташкил этмоқда.

?Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 10 нафар Сирдарё вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Самарқанд ва 1 нафари Қашқадарё  вилоятида  коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 5847 (+165) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2907 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!