Йўловчининг юраги хуруж қилди. Самолёт зудлик билан Самарқандга қўндирилди

Йўловчининг юраги хуруж қилди. Самолёт зудлик билан Самарқандга қўндирилди

Бугун, 15 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортидан Тошкент-Мумбай йўналишида парвозга чиққан HY-427 йўловчи самолёти зудлик билан Самарқанд халқаро аэропортига қўндирилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Самолётнинг режасиз Самарқандга қўндирилишига йўловчиларнинг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
 
Самолёт Афғонистон устидан учиб ўтилаётганда йўловчининг тоби қочгани сабаб экипаж аъзолари уни энг яқин шаҳар аэропортига етказишга қарор қабул қилганлар. Яқинлиги ва тиббий муассасалар жиҳатидан бемор Самарқанд шаҳрига етказилган.
 
Самолёт трапида тоби қочган йўловчиларни тез тиббий ёрдам ходимлари кутиб олган ва беморлар шифохонага етказилган.
 
Йўловчи юрак хуружи ташҳиси билан шифохонага ётқизилгандан сўнг, самолёт парвозни давом эттирди ва маҳаллий вақт билан соат 6:15да Мумбайга қисқа вақт ичида этиб борди.

Qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!