Ёш математикларимиз 9 та медални қўлга киритдилар

Ёш математикларимиз 9 та медални қўлга киритдилар

Туркманистонда ташкил этилган халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 9 та медални қўлга киритди.

Жорий йилнинг 25-30-март кунлари Туркманистон давлатининг Aркадағ шаҳрида ўтказилган халқаро математика олимпиадасида иштирок этган Ўзбекистон жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалга сазовор бўлди.

Ғолиб ўқувчиларимиз билан танишинг:

Юсуфжон Ортиқов - Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси олтин медаль;

Мақсадбек Эгамберганов - Хоразм вилояти, Боғот туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси олтин медаль;

Фарҳод Очилов - Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси кумуш медаль;

Муроджон Маматов - Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси кумуш медаль;

Aнвар Рустамов - Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси бронза медаль;

Тоҳиржон Таиров - Хоразм вилояти, Янгиариқ туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синф ўқувчиси бронза медаль;

Миршод Муҳаммедов - Бухоро шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси бронза медаль;

Улуғхўжа Бафоев - Бухоро вилояти, Жондор туманидаги 46-мактабнинг 9-синф ўқувчиси бронза медаль,

Хушнудбек Дурдиев - Бухоро вилояти, Олот туманидаги 10-мактабнинг 10-синф ўқувчиси бронза медаль.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!