Японияда Ўзбекистон фуқароси озод этилди. У нега ҳибсга олинганди?

Японияда Ўзбекистон фуқароси озод этилди. У нега ҳибсга олинганди?

2018 йил 26 сентябрь куни таълим олиш мақсадида Японияга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Япония дўконларидан бирида 800000 йена ўғирлаганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди.

"Даракчи" нашрининг хабар беришича 2018 йилнинг 4 октябрида ушбу ватандошимизнинг онаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясига ёрдам олиш мақсадида мурожаат қилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Избоскан туман Кенгаши ва «Тараққиёт» маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда Япониядаги ҳамюртимиз ишини енгиллаштириш учун тавсияномалар йўлланди.

Шу ҳодисадан хабар топган Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги консули - Эркин Тоҳиров, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили - Жўрабек Хасанов ва Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ишчи гуруҳи ватандошимиз ҳолидан хабар олиб, воқеа тафсилотлари билан қизиқди ва муаммони атрофлича ўрганиб чиқди. Адвокат билан ҳамкорликда Ўзбекистон фуқаросининг айбсизлигини исботловчи керакли ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам берди.

2018 йилнинг 17 октябр куни ушлаб турилган ватандошимизнинг айбини исботловчи далиллар етарли эмаслиги сабабли у жавобгарликдан озод қилинди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!