Японияда тошқинлар ва кўчкилар оқибатида 57 киши ҳалок бўлди

Японияда тошқинлар ва кўчкилар оқибатида 57 киши ҳалок бўлди

Япониянинг жануби-ғарбида жойлашган Кюсю оролида уч кун давом этган кучли ёмғирлардан кейин 57 киши ҳалок бўлди, 16 киши бедарак йўқолди.

Расман ҳалок бўлганлар рўйхатига 57 киши киритилган, яна 2 киши юрак ва ўпка фаолияти тўхтаган ҳолатда деб қайд қилинган, чунки Японияда ўлимни фақатгина махсус тиббий ходим белгиланган тартибот бўйича қайд қила олади. Барча ҳалок бўлганлар кучли ёмғирлар оқибатида юз берган тошқинлар ва кўчкилар қурбонлари бўлган. 

Айни вақтда ёмон об-ҳаво фронти Япониянинг бош ороли – Хонсюнинг марказий қисмидаги Нагано ва Гифу префектураларига кўчган. У ерда тошқинлар ва тоғ кўчкилари юз бериши хавфи сабабли 54 мингдан кўпроқ одамга эвакуацияланиш тавсия қилинган. 

Фалокат ҳудудига маҳаллий қутқарувчиларга ёрдамга 20 мингга яқин ҳарбий юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!