Японияда офат: Ўзбекистон фуқаролари жабрландими? (ВИДЕО)

Японияда офат: Ўзбекистон фуқаролари жабрландими? (ВИДЕО)

Япониядаги кучли ёмғир ёғиши натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда “Дунё” АА мамлакатнинг Япониядаги элчихонаси маълумотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Кучли ёмғир сабаб Кумамото ва Кагосима префектураларида 200 мингдан ошиқ одамларни эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма берилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Япония жанибий-шарқида кучли ёмғир ёғиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 16 нафарга етган.

Мамлакат Миллий метеорология бошқармаси дарёларнинг тошиши, кўчкилар ва ҳудудларни сув босиши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Мутахассислар кўра, Кумамото префектурасининг баъзи туманларида кунига 479,5 мм ёмғир ёғди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!