Япония ҳукумати келгуси беш йил ичида мамлакат мудофаа қобилиятини ошириш учун 40 триллион иенадан (290 миллиард доллардан ортиқ) ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда якшанба куни Yomiuri газетаси хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда тегишли режа кўриб чиқилмоқда. Япония ҳукумати ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизидан кўпроғини мудофаага сарфлашни режалаштирмоқда.
Япония Мудофаа вазирлиги 2023-молия йили учун 5,59 триллион иенадан (тахминан 40 миллиард доллар) ортиқ бюджет сўрашни режалаштирмоқда. Бу маблағлар, хусусан, узоқ масофага учувчи ракеталар, ҳужумчи учувчисиз самолётлар ва гипертовушли тизимларни тутиб олишга қодир бўлган янги ракетага қарши мудофаа тизимларини яратиш ва оммавий ишлаб чиқаришга йўналтирилиши кўзда тутилган.
Япония сўнгги бир неча йил ичида мудофаа харажатларини мунтазам ошириб борди – жорий молиявий йилда (2022 йил апрелда бошланган) ушбу мақсадлар учун ажратмалар 5,37 триллион иенага (39,1 миллиард доллар) етди, бу рекорд даражадаги юқори кўрсаткич эди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон Қатарнинг QatarEnergy компанияси объектларига қарши замонавий маневр қилувчи ракеталарни қўллади, улар Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини четлаб ўтишга қодир.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.