Янгибозорда МЧЖ раҳбари банк гаровга олган иссиқхонани бузиб ташлади

Янгибозорда МЧЖ раҳбари банк гаровга олган иссиқхонани бузиб ташлади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан “Халқ банки” Янгибозор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.Б.” фермер ҳўжалиги раҳбари З.Қ. наслли қорамол сотиб олишга ажратилган 237,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит таъминоти учун гаровга қўйилган 616,1 млн сўмлик иссиқхонани бузиб ташлаб, жиҳозларини бошқа мақсадларда ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!