Янги Зеландияда бутун бошли аҳоли маскани сотувга қўйилди

Янги Зеландияда бутун бошли аҳоли маскани сотувга қўйилди

Янги Зеландиядаги  Меллонсфолли Ранч  аҳоли маскани 7,5 миллион долларга баҳоланди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Ҳудудда ўнлаб бинолар мавжуд бўлиб, бундан ташқари, харидор асал ишлаб чиқариш бўйича тайёр бизнесни қўлга киритади. Аҳоли маскани нисбатан янги – уни 2006 йилда вестернларни ёқтирувчи маҳаллий фуқаро барпо этган. У АҚШнинг Вайоминг штатида жойлашган ковбойлар шаҳарчасига ўхшаб кетади.

Аҳоли маскани 22 кишига мўлжалланган – бу ердаги учта уйга шунча киши сиғади. Уйлар ёнида шериф офиси, кинотеатр ва суд биноси жойлашган. Окленддан Меллонсфолли Ранчгача машинада олти соатда етиб бориш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!