Янги Зеландия Хитойнинг Россияга эҳтимолий ҳарбий ёрдамидан хавотирда

Янги Зеландия Хитойнинг Россияга эҳтимолий ҳарбий ёрдамидан хавотирда

Янги Зеландия Ташқи ишлар вазири Хитойнинг Россиянинг Украинага қарши урушида фойдаланиши мумкин бўлган ҳар қандай "ҳалокатли бўлмаган" ҳарбий ёрдамидан ҳам хавотирда эканини билдирди.

Нанайя Махута Хитойда тўрт кунлик ташриф билан бўлиб турибти. Ташриф Хитой раҳбари Си Цзиньпин Москва сафаридан қайтганидан бир неча кун ўтиб бошланган.

Учрашувда вазир Махута унинг ҳукумати Россиянинг Украинага ноқонуний бостириб киришини қоралашини таъкидлади. Бу Янги Зеландия ташқи ишлар вазирининг 2018 йилдан буён Хитойга биринчи ташрифидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!