Божхона омборхоналарида ушлаб турилган музлаткичлар муаммоси жамоатчилик муҳокамаси орқали ҳал этилди

Божхона омборхоналарида ушлаб турилган музлаткичлар муаммоси жамоатчилик муҳокамаси орқали ҳал этилди

Ўзбекистонда 5 мингдан зиёд музлаткич ва холодилниклар божхона омборларида ойлаб туриб қолгани жамоатчилик норозилигига сабаб булган. Бизнес вакиллари эса Президент фармонига қарамай, сертификатлаш жараёнининг сунъий тўсиқларга учраётганини танқид қилган эди.

2025 йилнинг апрел ойида Президент Шавкат Мирзиёев сертификатлаш бўйича расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш ва юқори хавфга эга маҳсулотлар учун давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш ҳақида фармон чиқарганди. Унга кўра, витринали музлаткичлар каби техникалар учун мувофиқлик декларацияси жорий этилиши керак эди.

Шу билан бирга, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчилар айни пайтгача ушбу фармон амалда тўлиқ ишламай келаётганини маълум қилишди. UzBev уюшмаси раҳбари Алфия Мусинанинг таъкидлашича, 5 мингдан зиёд витринали музлаткич уч ойдан зиёд божхона омборларида туриб қолган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар техник талабларга тўлиқ жавоб бера олмагани сабабли, хорижий ускуналарга эҳтиёж сақланиб қолган.

Таъкидланишича, Техник тартибга солиш агентлиги — «Ўзстандарт» ҳали ҳам фармонни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилмаганини асос қилиб, расмийлаштиришни кечиктирган. Жамоатчилик муҳокамаси, журналистлар ва Савдо-саноат палатаси аралашувидан сўнг масала ечим топди. Узоқ кутилган музлаткичлар сертификат олиб, савдо нуқталарига етказилди.

Бизнес вакиллари бундай муаммоларни ҳар гал қўлбола йўллар билан ҳал қилиш самарасиз эканини таъкидлашмоқда. UzBev ва «Ўзэлтехсаноат» ушбу масалада янги талаблар рўйхатини ишлаб чиқди ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни бозор талабларига мослашишга чақирди.

Ҳозирда «Ўзстандарт» халқаро амалиёт асосида мувофиқлик декларациясини жорий этиш устида иш олиб бормоқда. UzBev бу жараённи такомиллаштириш учун ўз экспертларини жалб этишга тайёр эканини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қаршида 150 нафар йўловчили самолёт ғойиб бўлди

Самолёт сигнал беришни тўхтатган ва аэродромдан 12 км радиусда радарлардан ғойиб бўлган.

Аҳолига субсидия ўрнига фоизсиз қарз берилади

2025 йилдан бошлаб аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинади.

Ички ишлар вазирлиги семиз ходимларни ишдан бўшатади

Унга кўра, 20 минг киши жисмоний тайёргарлиги текширувидан ўтказилди ва улардан 30 нафари ишдан бўшатилди

Австриялик олимлар вақтни орқага қайтаришни ўрганишди

Бу илм-фандаги фундаментал инқилобдир — нима юз берганини қисқача тушунтирамиз

70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланади

Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Машҳур овчи уч метрли лаққа тутди

Чехиялик машҳур балиқ овчиси Якуб Вагнер уч метрли лаққани тутди.

ДИҚҚАТ! Бугун Ўзбекистонда йилнинг энг ноёб ҳодисаларидан бири — Персеидлар кузатилади

Шунингдек, Венера ва Юпитер сайёралари ҳам яққол кўринади.

Хитойликлар аёл ўрнини боса оладиган робот ихтиро қилди

Бу ҳақда Хитой ОАВлари хабар бермоқда.

АҚШдаги уйга ёши Ерникидан катта метеорит қулаб тушди

Таъкидланишича, метеорит тахминан 4,56 млрд. йил аввал пайдо бўлган

АҚШ Россияга қурол-яроғ бўйича келишувни музокаралар учун "рағбат" сифатида таклиф этиши мумкин

Бироқ, ядровий келишув тафсилотлари президентлар даражасида муҳокама қилиниши эҳтимолдан йироқ.

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

ОТМга давлат гранти ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш баллари белгиланди

2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди.

Путин Доналд Трамп билан музокаралардан сўнг нега ҳарбий қабристонга борди?

Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, бу ўзига хос рамзий маънога эга

Зеленский тинчлик келишуви эвазига Россияга бутун Донбасс ҳудудини топширишдан бош тортди

Агентлик бу ҳақда Аляскадаги саммитдан кейин Трамп ва Зеленский ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан хабардор манбаларига таяниб ёзмоқда.

Трамп Зеленскийга Путин бутун Донбассни олишни истаётганини билдирди

Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

“Трамп ёлғон гапирмоқда”

Лула да Сильвага кўра, расмий маълумотларга асосланса, АҚШ Бразилия билан савдода ижобий балансга эга.

Reuters Путин Украинадаги урушни якунлаш учун қўйган шартлар рўйхатини эълон қилди

Агентлик манбаларига кўра, Россия президенти қуйидаги шартлар бажарилмагунча Украинада ўт очишни тўхтатишни истисно қилмоқда:

Ғазо секторида очлик қурбонлари сони ошиб бормоқда

Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.

Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Данияда поезд рельсдан чиқиб кетди

Дания матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Германиядан тез ёрдам машинаси етиб келган ва қидирув-қутқарув ишлари итлар ва дронлар ёрдамида олиб борилган.

Сиэтл марказида ўғрилар заргарлик дўконини 90 сонияда «тозалаб» кетишди

Сиэтл полицияси заргарлик дўконида 90 сония давом этган сурбетларча ўғирлик ҳақида маълум қилди. Жиноятчилар 2 млн долларлик олмос, қиммат соатлар ва тиллаларни қўлга киритган.

Ҳиндистон ва Покистонда кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Покистон ва Ҳиндистоннинг Ҳимолай минтақасида кучли ёмғирлар туфайли сув тошқинлари ва кўчкилар юз берди, натижада фақат сўнгги 48 соат ичида камида 321 киши ҳалок бўлган.

Россияда ҳарбий завод портлади, қурбонлар бор

100 дан ортиқ киши, шиша бўлакларидан жароҳат олган.

АҚШда мутацияга учраган қуёнлар сурати эълон қилинди

Ушбу вирус одамга юқмайди, аммо ҳайвонлар учун ўта хавфли.

Швециянинг Эребру шаҳрида масжид ёнида отишма содир бўлди

Ҳозир воқеа жойида полиция томонидан махсус операция ўтказилмоқда

Туркия ТИВ Исроилнинг E1 ҳудудида мустамлака қуриш режасини қоралади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг ишғол қилинган Ғарбий соҳилдаги E1 ҳудудида яҳудий мустамлакаларини қуриш режасини кескин қоралади.

Хитойда ишсизлик даражаси 5,2 фоизга етди

Июл ойида Хитой иқтисодиётида ишлаб чиқаришдан тортиб истеъмолгача бўлган кўплаб кўрсаткичлар сезиларли даражада секинлашди. Бу жараёнга савдо уруши ва мамлакатдаги кучли иссиқ тўлқинлар таъсир кўрсатди.

Африканинг 23 мамлакатида вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди

Африка иттифоқига аъзо 23 мамлакатда вабо эпидемик ўчоқлари аниқланди.

Исроил ғазоликларни Жанубий Суданга кўчирмоқчи

Исроил бош вазири Ғазо аҳолисининг катта қисмини кўчириш ғоясини “ихтиёрий миграция” деб атамоқда.

Россиялик сиёсатчидан янги ташаббус: «Бир синфга — бир мигрант»

Россиянинг «Новые люди» партияси етакчиси Алексей Нечаев «Бир синфга — бир мигрант» ташаббуси билан чиқди.

Саудия Арабистонида оилавий зўравонлик қурбони бўлган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонаси ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар натижасида унинг мамлакатдан чиқиши учун виза расмийлаштирилди.

Тайванга кучли “Подул” тайфуни ёпирилди

Тайфун зарбаси натижасида 30 дан ортиқ одам жабрланган.

Ургутда 2 та юк машинаси тўқнашиб кетди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Келесда божхоначилар таркибида зарарли модда бўлган оздирувчи маҳсулотларни фош қилди

Марказий божхона лабораториясида олиб борилган экспертиза таҳлилларидан сўнг мазкур чой ва қаҳвалар, капсулалар таркибида “сибутрамин” моддаси мавжудлиги аниқланди.

АҚШда логистика поездининг 35 та вагони релсдан чиқиб кетди

Ҳодиса сабаби номаълум, айни дамда тергов олиб борилмоқда.

Ғазода Исроил ҳужумлари қурбонлари сони 61 722 нафарга етди

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 722 нафарга етди. Фақатгина сўнгги бир сутка ичида эксклавдаги Исроил ҳужумлари оқибатида яна 123 киши ҳалок бўлди.

Исроил элчиси ЕИни Ғазо масаласида Исроилга босим ўтказмасликка чақирди

Исроилнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Хаим Регев Politico нашрига берган интервьюсида Европа давлатлари Ғазо секторидаги инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича Исроилга босим ўтказишдан воз кечиши кераклигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар ЕИнинг Яқин Шарқдаги нуфузини йўқотишига олиб келади.