Яна бир автотеррорчи 9 ёшли қизалоқнинг ўлимига сабабчи бўлди
Тошкент шаҳар Сергели туманида BYD 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда ИИББ хабар берди.
Келтирилишича, ҳолат 19-центябр куни соат тахминан 13:45 ларда Сергели тумани, Файзли Тошкент кўчасида содир бўлган. 1983 йилда туғилган М.А. BYD русумли, давлат рақам белгиси 01 444 ВФА бўлган автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вояга етмаган 2015 йилда туғилган Л.С. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб борилган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).