Яна 81 юртдошимизда коронавирус аниқланди

Яна 81 юртдошимизда коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 27 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 401 (+81) нафарни ташкил этмоқда.

❗️Янги касалланиш ҳолатларининг 
📌70 нафари Тошкент вилоятида, 
📌11 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

📊 Эътиборли жиҳати, бугун:
 📌Тошкент шаҳрида 339 нафар, 
📌Тошкент вилоятида 92 нафар, 
📌Андижон вилоятида 14 нафар, 
📌Самарқанд вилоятида 13 нафар, 
📌Фарғона вилоятида 12 нафар, 
📌Жиззах вилоятида 10 нафар, 
📌Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, 
📌Сурхондарё вилоятида ҳам 8 нафар, 
📌Қашқадарё вилоятида 6 нафар, 
📌Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди. 

🟢Шундай қилиб, юртимизда 51 965 (+507) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

🔴Ҳозирда мамлакатимизда 2 977 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!